Ўзбекистон

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги корхоналарига дизель ёнилғиси учун субсидия берилади

Бунда субсидия миқдори 2 миллион сўмдан ошмайди.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги корхоналарига дизель ёнилғиси учун субсидия берилади

Ўзбекистонда айрим қишлоқ хўжалиги корхоналарига дизель ёнилғиси харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади. Бу Президент фармонида белгиланди, дея хабар бермоқда "Ҳуқуқий ахборот" Тelegram-канали.

 

Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 апрелдан 1 июлгача қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан биржа орқали харид қилинган ҳар бир тонна дизель ёқилғиси қийматининг 13 миллион сўмдан ошган қисми учун субсидия берилади. Бунда субсидия миқдори 2 миллион сўмдан ошмайди.

 

Мазкур маблағлар республика бюджети ҳисобидан Аграр соҳада тўловлар агентлиги (Агентлик) орқали ажратилиши кўзда тутилган.

 

Фармонга мувофиқ, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг айрим субсидия ажратиш ваколатлари Агентликка ўтказилади.

 

Жумладан, қишлоқ хўжалиги субъектларига ўз маблағлари ва тижорат банклари кредитлари ҳисобидан етиштирилган пахта хомашёсини биржада сотишда расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактура қийматининг бир қисмини қоплаш бўйича субсидиялар ажратилади.

 

Шунингдек, пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналарига ўз маблағлари ҳисобидан харид қилинган пахта хомашёси қийматининг бир қисмини қоплаш механизми ҳам Агентлик ваколатига ўтказилади.

custom img

Болаларга зўравонлик: жавобгарликни кучайтирувчи қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди

Ҳужжат 29 сентябрь куни депутатлар муҳокамасига қўйилади.

custom img

Пахта йиғим-терими мавсуми: меҳнат қонунчилигига риоя этилиши назорат қилинади

Мавсум давомида мажбурий ва болалар меҳнатининг олдини олиш бўйича мониторинг ишлари олиб борилади.

custom img

Президент фармони: Самарқанддаги шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчилари мукофотланди

Мусобақаларда юқори натижаларни қайд этган, профессионал маҳорати, ақл-заковати, ирода ва матонатини намоён қилган шахматчилар тақдирланди.

custom img

Тошкентда Бўрижар кўчаси қайта номланди: энди у Пекин кўчаси

Тегишли қарор халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан қабул қилинди.

custom img

Ўзбекистонда октябрь ойида об-ҳаво қандай бўлади? «Ўзгидромет» маълумот берди

Ўзгидромет октябрь ойида ҳаво ҳарорати ўзгариб туриши, айрим ҳудудларда ёғингарчилик меъёрдан кўп бўлишини маълум қилди.

custom img

Хоразмда Autocon рейд тадбирлари ўтказилмоқда

Рейд ИИБ ЙҲХБ ҳамда МИБ ходимлари ҳамкорлигида олиб борилмоқда.

custom img

Қаршида МИБ орқали 403 млн алимент ундирилди

Қарздор оталар алимент пулларини суд залида тўлашга мажбур бўлган.

custom img

“Реал Санжик” иши: у суд залидан озод қилинмаган

Тошкент шаҳар судлари тарқалган хабарларга изоҳ берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"