Жаҳон

Россия янги қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказди

“Сармат” ракеталари  "Воевода" ракетасини алмаштириш учун мўлжалланган ва бир нечта мустақил йўналувчи жанговар каллаклар билан жиҳозланган.

Россия янги қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказди

Россия сешанба куни ўзининг ядровий кучларини модернизация қилиш доирасида янги қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказди. Бу ҳақда AP хабар берди.

 

Маълум қилинишича, синов натижалари Президент Владимир Путин томонидан ижобий баҳоланиб, у ракетани “дунёдаги энг кучли ракета” деб таърифлади. Бу синов  Путин томонидан Украина уруши тез орада якунланиши ҳақидаги баёнотида бир неча кун ўтиб амалга оширилди.

 

Расмий маълумотларга кўра, ядровий каллакларга эга “Сармат” қитъалараро баллистик ракетаси йил охирига қадар жанговар хизматга қабул қилиниши режалаштирилган. У Совет даврида ишлаб чиқилган “Воевода” тизимини алмаштириш учун мўлжалланган.

 

Путин “Сармат”нинг жанговар имкониятларини юқори баҳолаб, унинг алоҳида нишонларга йўналтириладиган каллаклари умумий қуввати Ғарб давлатларидаги аналоглардан бир неча баравар юқори эканини таъкидлади.

 

Унинг айтишича, ракета юқори аниқлик ва суборбитал парвоз қобилиятига эга бўлиб, 35 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтиши ва мавжуд ракета мудофаа тизимларини четлаб ўтиш имконига эга.

 

“Сармат” тизими Ғарбда “Сатан II” номи билан ҳам юритилади ва у Совет давридан қолган қарийб 40 та “Воевода” ракетасини алмаштириши кўзда тутилган. Унинг ишлаб чиқилиши 2011 йилда бошланган. 

 

Синов жараёнлари давомида ракета бир мартагина муваффақиятли учирилгани қайд этилган, 2024 йилда эса муваффақиятсиз синовда портлаш юз бергани ҳақида хабарлар тарқалган.

 

Россия сўнгги йилларда ядровий “учлик” — қуруқлик, денгиз ва ҳаво компонентларини кенг кўламда модернизация қилмоқда. Юзлаб янги қитъалараро ракеталар жойлаштирилган, янги ядровий сувости кемалари ишга туширилган ҳамда стратегик бомбардимончи самолётлар янгиланган.

 

Россиянинг ушбу модернизация дастури АҚШни ҳам ўз ядровий арсеналини янгилашга мажбур қилган. Шу билан бирга, сўнгги ядро қуролларини чекловчи Россия–АҚШ шартномаси февраль ойида муддати тугаб, икки давлат ўртасидаги ядровий чекловлар тарихда илк бор бекор бўлган ҳолат юзага келган. Бу эса глобал миқёсда янги ядровий қуролланиш пойгаси хавотирларини кучайтирган.

 

Путин 2018 йилда эълон қилинган янги стратегик қуроллар дастури доирасида “Сармат” АҚШнинг ракета мудофаа тизимларини самарасиз қилишга қодир эканини таъкидлаган.

 

Россия арсеналига шунингдек “Авангард” гипертовушли двигателсиз, аэродинамик “сирпаниб учадиган” жанговар блок воситаси ҳам киради. У товуш тезлигидан 27 баравар тез ҳаракатлана олиши ва аллақачон жанговар хизматга қабул қилингани билдирилган.

 

Бундан ташқари, “Орешник” ўрта масофали баллистик ракетаси ишлаб чиқилган бўлиб, унинг 5 000 километргача учиш имконияти Европадаги исталган нишонни қамраб олади. Бу тизимнинг анъанавий версияси Украинага икки марта зарба беришда қўлланган.

 

Россия шунингдек ядровий қувватга эга “Посейдон” сувости дрони ва “Буревестник” қанотли ракетасини ишлаб чиқишнинг якуний босқичида эканини маълум қилган. “Посейдон” душман қирғоқлари яқинида портлаб, радиоактив цунами келтириб чиқариш учун мўлжалланган бўлса, “Буревестник” деярли чексиз масофага уча оладиган ядровий реакторли ракета сифатида таърифланади.

 

Россия расмийлари ушбу қуролларни АҚШнинг 2001 йилда ракетага қарши мудофаа шартномасидан чиқиши ортидан юзага келган стратегик мувозанатга жавоб сифатида кўришини билдирган.

 

Путин, шунингдек, Ғарбнинг ракета мудофаа тизимлари Россиянинг стратегик салоҳиятини чеклаши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар сабабли ушбу қуролларни ишлаб чиқиш зарур бўлганини таъкидлаган.

Зеленский Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни 100 кунга тўхтатишга рози бўлди — WSJ

Зеленский Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни 100 кунга тўхтатишга рози бўлди — WSJ

АҚШ сенаторлари Украина президентига Starlink қамровини Россия ҳудудига 300 километрга кенгайтириш эвазига Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни тўхтатишни таклиф қилган.

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Пекин Фаластин масаласини XXI асрнинг энг катта тарихий адолатсизлиги деб атаб, можарони икки давлат ечими асосида ҳал этиш ва Ғазога гуманитар ёрдам етказилишини таъминлашга чақирди.

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Қўрғошин бўёқлар, косметика, зираворлар ва саноат ифлосланиши орқали инсон организмига тушиши мумкин.

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси 2025 йил декабрида вақтинча тўхтатилган эди.

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

Отишмани 16 ёшли ўсмир содир этган.

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Зеленский билан музокара олиб бориш Путинга қараганда қийинроқ эканини билдирди.

Бола хавфсизлиги биринчи ўринда: UNICEF Ўзбекистондаги қонунни қўллаб-қувватлади

Бола хавфсизлиги биринчи ўринда: UNICEF Ўзбекистондаги қонунни қўллаб-қувватлади

Зўравонликдан жабрланган болаларга мослаштирилган ва мувофиқлаштирилган ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилади.

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳужум вақтида мажмуада бўлган ҳукумат аъзолари жабрланмаган.