Жаҳон

Таиланд сайёҳларга визасиз бўлиш муддатини 30 кунгача қисқартирмоқчи

Ҳукумат ташаббуси мигрантлар билан боғлиқ шикоятлар фонида илгари сурилаётгани айтилмоқда. Таиланд ўзбекистонликлар энг кўп саёҳат қиладиган 10 та давлатдан биридир.

Таиланд сайёҳларга визасиз бўлиш муддатини 30 кунгача қисқартирмоқчи

Таиланд Ташқи ишлар вазирлиги хорижлик сайёҳлар учун визасиз қолиш муддатини 60 кундан 30 кунгача қисқартириш бўйича таклифни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

 

Агентлик ёзишича, ташқи ишлар вазири Сиҳасак Пуангкеткео ушбу ўзгариш қачондан кучга кириши аниқ белгиланмаганини маълум қилган.

 

“Бизнингча, 60 кун — эҳтимол жуда узоқ муддат бўлиб, айрим шахслар визасиз режимдан ноқонуний мақсадларда фойдаланмоқда. Биз назоратни кучайтиришни хоҳлаймиз”, — деди вазир (Тhai PBS иқтибосига кўра).

 

Унинг сўзларига кўра, визасиз қолиш муддатини қисқартириш бўйича таклиф аввалги маъмурият давридаёқ ишлаб чиқилган, бироқ сайловлар сабабли уни кўриб чиқиш кечиктирилган.Ҳозирда мазкур ташаббус юзасидан тегишли идоралар билан маслаҳатлашувлар ўтказилиши режалаштирилган. 

 

Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари эса ушбу таклифнинг қабул қилинишида жиддий тўсиқлар бўлишини кутмаётганини таъкидлаган.

 

Бундан ташқари, бир қатор виза тоифаларини қайта кўриб чиқиш зарурати ҳам қайд этилмоқда, чунки амалдаги тизимда виза турлари жуда кўп бўлиб, уларнинг айримларини бирлаштириш имконияти мавжуд. Мамлакат бош вазири Анутин Чарнвиракул ушбу қоидаларни қайта кўриб чиқиш учун махсус ишчи гуруҳ тузиш бўйича кўрсатма берган. 

 

Bloomberg хабарига кўра, ҳукуматнинг бу ташаббуси айрим маҳаллий бизнес вакилларининг мигрантлар томонидан ноқонуний фаолиятлар ортиб бораётгани ва бу ҳолат уларнинг даромадларига салбий таъсир кўрсатаётгани ҳақидаги шикоятларига жавобан амалга оширилмоқда.

 

Таиланд 2024 йил июль ойидан бошлаб 93 та давлат фуқаролари учун визасиз режимни жорий этган эди.2026 йил 1 январдан 10 майгача бўлган даврда Таиланд 12,4 миллион хорижий сайёҳни қабул қилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,43 фоизга камдир. 

 

Туризм мамлакат иқтисодиётининг муҳим тармоғи ҳисобланади ва 2019 йилда хорижий сайёҳлар оқими қарийб 40 миллионга етган.

 

Маълумот учун, Таиланд ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун 2024 йил ёзида 60 кунгача визасиз кириш режимини расмий равишда жорий этган. Кутилаётган ўзгаришнинг Ўзбекистонга таъсири бўйича ҳозирча расмий маълумотлар мавжуд эмас. 2026 йилнинг дастлабки 3 ойида 13 839 нафар ўзбекистонлик Таиландга борган.

 

Абдуллаева Шахризода

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"