Жаҳон

Мамлакатлар ҳантавирусга қарши тайёр туриши керак — ЖССТ

Ҳозирда 9 та тасдиқланган инфекция ҳолати қайд этилган, 3 киши вафот этган.

Мамлакатлар ҳантавирусга қарши тайёр туриши керак — ЖССТ

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Адҳаном Гебреесус мамлакатларни ҳантавирус инфекциясининг янги ҳолатларига тайёр туришга чақирди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.



Унинг маълум қилишича, МВ Ҳондиус круиз кемасида қайд этилган авж олишдан сўнг ҳозиргача 9 та лаборатория тасдиқланган ҳолат аниқланган, улардан 3 таси ўлим билан якунланган.



ЖССТ бош директори сўзларига кўра, ҳозирча кенг миқёсли эпидемия белгиларига оид далиллар мавжуд эмас. Бироқ вируснинг 6–8 ҳафтагача давом этиши мумкин бўлган узоқ инкубация даври сабабли, янги ҳолатлар қайд этилиши эҳтимоли сақланиб қолмоқда.



Тедрос Адҳаном Гебреесус мамлакатларга ЖССТ тавсияларига қатъий риоя қилиш, жумладан 42 кунлик кузатув ва юқтирган шахслар билан алоқада бўлганларни доимий мониторинг қилиш зарурлигини таъкидлаган.



Шунингдек, у Испания ҳукумати ва тегишли хизматларга тезкор эвакуация ва мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар учун миннатдорлик билдирган.



ЖССТга кўра, ҳантавирус одатда кемирувчилар орқали юқади ва одамдан одамга юқиши кам учрайди. Вируснинг Андес штамми билан боғлиқ 9 та ҳолат тасдиқланган.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"