Ўзбекистон

Болалар омбудсмани фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилмоқда

Бола ҳуқуқлари бўйича вакили ҳуқуқий мақоми ва ваколатлари таъсирчанлиги кучайтирилмоқда.

Болалар омбудсмани фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилмоқда

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида”ги қонун муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.



Қайд этилишича, мазкур лойиҳа орқали 13 та қонун ҳужжатига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши белгиланган бўлиб, улар Болалар омбудсмани институтининг ҳуқуқий мақоми ва ваколатларини янада кучайтиришга қаратилган.



Хусусан, янги тартибларга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан болаларга қарши содир этилган жиноятлар юзасидан Бола ҳуқуқлари бўйича вакилни мажбурий равишда хабардор қилиш тартиби жорий этилади. Шунингдек, Болалар омбудсманига бундай жиноятлар бўйича иш материаллари билан танишиш ҳуқуқи берилади.



Қонун лойиҳасида озодликдан маҳрум этилган вояга етмаганлар, қамоққа олинган ва ушлаб турилган шахсларнинг мурожаатларини Бола ҳуқуқлари бўйича вакилга юбориш тартиби ҳам аниқ белгилаб қўйилмоқда.



Бундан ташқари, “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқ, Болалар омбудсмани бола манфаатлари юзасидан судларга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод этилади.



Ҳужжатда, шунингдек, парламент палаталари томонидан Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг дахлсизлик ҳуқуқига оид масалаларни кўриб чиқиш ҳамда унинг маърузасини эшитиш тартиблари ҳам мустаҳкамланмоқда.



Шу билан бирга, Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи алоҳида нормалар ҳам жорий этилмоқда.



Таъкидланишича, ушбу қонун лойиҳаси Болалар омбудсмани фаолиятининг институционал мустақиллигини кучайтириш, бола ҳуқуқларига оид қонунчилик ижроси устидан парламент назоратини янада самарали ташкил этишга хизмат қилади.



Йиғилиш якунида қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"