Жаҳон

Россия Ўзбекистондан асалариларни олиб кетаётган юк машиналарининг “йўқолгани” ҳақидаги хабарларни рад этди

Ўзбекистондан келтирилган асаларилар импортига рухсат берилмаган ва юклар қайта экспорт қилинган.

Россия Ўзбекистондан асалариларни олиб кетаётган юк машиналарининг “йўқолгани” ҳақидаги хабарларни рад этди

 

Россия Урал божхона бошқармаси Ўзбекистондан олиб кетилаётган асаларилар ортилган иккита юк машинаси бедарак йўқолгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги божхона маълумотига таяниб хабар берди.



Қайд этилишича, аввалроқ айрим оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистондан олиб чиқилган асаларилар юкланган транспорт воситалари Россия чегарасини кесиб ўтгач, карантин ҳудудига етиб бормасдан Челябинск вилоятида “ғойиб бўлгани” ҳақида хабарлар тарқалган эди.

 

Урал божхона бошқармаси матбуот хизмати ушбу маълумотларни инкор қилиб, “хавфли асалариларни ташиётган юк машиналарининг йўқолгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, дея баёнот берди.



Расмий маълумотга кўра, асаларичилик компанияси 2026 йил апрель ойида Челябинск вилоятидаги «Бугристое» назорат-ўтказиш пункти орқали Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳудудига асалари пакетларини олиб киришга уринган.



Ҳужжатлар текширилгач, Росселхознадзор томонидан Ўзбекистондан асаларилар импорти тақиқланган. Шундан сўнг юкларга нисбатан қайта экспорт тартиби қўлланилиб, жараён 2 май куни якунланган.



Божхона идорасига кўра, барча протседуралар амалдаги тартиб асосида амалга оширилган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"