Жаҳон

Ермакда 4 та дипломатик паспорт ва яшириниш учун маблағ бор — прокуратура

Украина Президенти офиси собиқ раҳбарининг тергов ва суддан яшириниб қолиш хавфи мавжудлиги маълум қилинди.

Ермакда 4 та дипломатик паспорт ва яшириниш учун маблағ бор — прокуратура

Украина Ихтисослаштирилган коррупцияга қарши прокуратураси (САП) Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакнинг тергов ва суддан яшириниб қолиш хавфи мавжудлигини маълум қилди. Бу ҳақда Интерфакс хабар берди.

 

Айблов томонига кўра, Ермак хорижда яшириниб юриш учун етарли молиявий ресурс ва алоқаларга эга. Прокурор судда Ермак буюртмаси билан қурилган резиденция унинг расмий даромадлари ҳисобидан эмас, ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилганини қайд этган.

 

Шунингдек, прокуратура вакили Ермакда хорижга чиқиш паспорти ва тўртта дипломатик паспорт мавжудлигини билдирган. Таъкидланишича, у қарийб олти йил давомида Президент офиси раҳбари лавозимида ишлагани сабабли Украина ичида ҳам, хорижда ҳам кенг алоқаларга эга.

 

Прокуратура фикрича, Ермак ушбу алоқалари орқали давлат чегарасини тўсиқларсиз кесиб ўтиши ва хорижда яшириниб юришига кўмак олиши мумкин.

 

Бундан ташқари, айблов томони иш учун муҳим бўлган ҳужжат ва ашёлар йўқ қилиниши хавфи мавжудлигини ҳам маълум қилган. Прокурор сўзларига кўра, Ермак эҳтимолий жиноятни содир этишда конспирация усулларидан фойдаланган ҳамда айрим ташкилий масалаларни ишончли шахсларга топширган.

 

Судда, шунингдек, объектларга ташрифлар вақтида анонимликни таъминлаш чоралари кўрилгани, мессенжерлардаги ёзишмаларда ҳақиқий исм ишлатилмагани ҳам айтиб ўтилган.

 

Айблов томони Ермакнинг алоқалари гувоҳлар ва ишга алоқадор бошқа шахсларга таъсир ўтказиш имконини беришини ҳам билдирган. Хусусан, гап у билан алоқада бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ҳақида кетмоқда.

 

Прокуратура маълумотига кўра, суд экспертига босим ва таҳдидлар бўлган. Шунингдек, тергов давомида давлат реестрлари ҳамда тизимларидан Ермак ва унинг мулкига оид айрим маълумотлар ўчириб ташлангани аниқланган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина коррупцияга қарши идоралари Президент администрациясининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни йирик коррупция ва пул ювиш иши бўйича гумонланувчи сифатида эълон қилганди. У Киев яқинидаги элита тураржой мажмуаси орқали 10,5 миллион доллар маблағни легаллаштириш билан боғлиқ схемада иштирок этганликда гумон қилинмоқда. Ермак айбловларни изоҳлар экан, мазкур мажмуада кўчмас мулкка эгалик қилмаслигини билдирган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.