Жаҳон

Саудия Арабистони ҳам Эронга яширин зарбалар берган

Саудия томонидан амалга оширилган ҳужумлар март ойининг охирларида содир бўлган. Зарбалардан аввал Эрон огоҳлантирилган.

Саудия Арабистони ҳам Эронга яширин зарбалар берган

Саудия Арабистони Яқин Шарқдаги уруш фонида Эронга қарши яширин ҳарбий зарбалар берган. Бу ҳақда масаладан хабардор ғарб ва эронлик амалдорларга таяниб Reuters хабар берди.

 

Манбаларга кўра, Саудия Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан амалга оширилган ҳужумлар март ойининг охирларида содир бўлган. Қайд этилишича, бу зарбалар қироллик ҳудудига уюштирилган ҳужумларга жавоб тариқасида амалга оширилган.

 

Reuters нишонга олинган объектларни мустақил тасдиқлай олмаган. Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ва Эрон ТИВ эса бу борадаги сўровларга расмий изоҳ бермаган.

 

Агентликка кўра, ушбу ҳолат Саудия Арабистони илк бор бевосита Эрон ҳудудида ҳарбий ҳаракатларни амалга оширгани маълум бўлган вазият сифатида баҳоланмоқда. Бу эса Ар-Риёднинг ўзининг асосий минтақавий рақиби бўлган Теҳронга нисбатан янада қатъийроқ позицияга ўтаётганини кўрсатади.

 

Мақолада таъкидланишича, 28 февраль куни АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши бошлаган ҳаво ҳужумларидан кейин можаро бутун Яқин Шарқ бўйлаб кенгайган. Эрон Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатларга ракета ва дронлар билан ҳужум қилган, жумладан АҚШ ҳарбий базалари, аэропортлар ва нефть инфратузилмаси нишонга олинган.

 

Шунингдек, Эроннинг Ҳормуз бўғозини ёпиши глобал савдо ва энергия бозорларига ҳам таъсир кўрсатган.

 

Reuters'нинг ёзишича, Саудия Арабистони ва БААнинг Эронга қарши ҳаракатлари Форс кўрфази давлатлари эндиликда фақат мудофаа билан чекланмай, жавоб зарбалари ҳам бера бошлаганини кўрсатмоқда. Хусусан, аввалроқ БАА ҳам Эронга яширин зарбалар йўллагани ҳақида хабар берилганди.

 

Бироқ Ар-Риёд ва Абу-Даби ёндашуви бир хил эмаслиги қайд этилган. БАА Эронга нисбатан янада кескин сиёсат юритаётган бўлса, Саудия Арабистони можаронинг янада чуқурлашиб кетишини олдини олиш мақсадида Теҳрон билан дипломатик алоқаларни сақлаб қолишга уринмоқда.

 

Манбаларга кўра, Саудия Арабистони Эронга амалга оширилган зарбалар ҳақида олдиндан маълум қилган. Шундан сўнг томонлар ўртасида фаол дипломатик музокаралар бошланиб, кескинликни камайтириш бўйича норасмий келишувга эришилган.

 

International Crisis Group эксперти Али Воизнинг фикрича, бу жараён томонлар назоратсиз эскалация катта оқибатларга олиб келишини англаганини кўрсатади.

 

Reuters маълумотига кўра, март ойининг охирида Саудия Арабистонига қарши амалга оширилган дрон ва ракета ҳужумлари сони апрель бошига келиб сезиларли камайган.

 

Шу билан бирга, Саудия Мудофаа вазирлиги 7–8 апрель кунлари қироллик ҳудудига яна 31 та дрон ва 16 та ракета учирилганини маълум қилган. Бу ҳолат Ар-Риёдни Эрон ва Ироққа нисбатан янги жавоб чораларини кўриб чиқишга ундаган.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"