Сиёсат

Ўзбекистонда “SOCAR” компаниясининг ваколатхонаси очилади

Президент Шавкат Мирзиёев “SOCAR” ва “Бритиш Петролеум” компаниялари раҳбарияти билан энергетика ва нефть-газ соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш режаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистонда “SOCAR” компаниясининг ваколатхонаси очилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни “Ўзбекистон энергетика ҳафталиги – 2026” форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган SOCAR бош директори Равшан Нажаф ҳамда British Petroleum компанияси раҳбарияти вакиллари Ариел Флорес ва Жованни Кристофолини қабул қилди.



Учрашувда энергетика ва нефть-газ соҳасида дунёнинг етакчи компаниялари ҳисобланган “SOCAR” ҳамда “British Petroleum” билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.



Мулоқот давомида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик изчил ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди. Хусусан, “SOCAR” компанияси Устюрт платосидаги углеводород конларини ўзлаштириш лойиҳасида Ўзбекистоннинг муҳим шерикларидан бири экани таъкидланди. Шу билан бирга, компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонасини очиш тўғрисида қарор қабул қилингани маълум қилинди.



Мазкур йирик лойиҳага “British Petroleum” компаниясининг қўшилгани юқори баҳоланди.



Томонлар углеводород хомашёсини қидириш ва қазиб олиш, уни чуқур қайта ишлаш, нефть ва нефть маҳсулотларини узоқ муддатли етказиб беришни йўлга қўйиш ҳамда тармоқ учун малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.



Учрашув давомида Равшан Нажаф давлат раҳбарига 2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжонда ёшлар ўртасидаги U-20 жаҳон чемпионатини ўтказишга тайёргарлик кўриш жараёнидаги кўмак учун миннатдорлик билдирди.

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва янги амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Остонада Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида қатнашди.