Жаҳон

Ермак иши сабаб Украина Европа Иттифоқига кира олмаслиги мумкин — Politico

ЕИ мамлакат коррупцияга қарши кураш ва давлат бошқаруви соҳасидаги талабларни бажариши кераклигини билдирган.

Ермак иши сабаб Украина Европа Иттифоқига кира олмаслиги мумкин — Politico

Politico нашри Украинадаги янги коррупция можароси мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини ёзди. 

 

Нашрга кўра, президент Володмир Зеленский жамоасига яқин шахслар атрофидаги айбловлар Киевнинг ЕИга тезлаштирилган тарзда қўшилиш бўйича аргументларини заифлаштирмоқда.

 

Гап Украина президенти офиси собиқ раҳбари Андрей Ермакга нисбатан пайдо бўлган коррупция айбловлари ҳақида бормоқда. Politico таъкидлашича, можаро айнан Киев Европа Иттифоқига интеграция жараёнини жадаллаштиришга уринаётган пайтда авж олган.

 

Нашр маълумотига кўра, Ермакка нисбатан шубҳа билдирилиши телефон суҳбатлари стенограммаларининг сиздирилиши ортидан кузатилган. Уларда Украина раҳбариятига яқин айрим амалдорлар ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилар пора олгани, лавозимини суиистеъмол қилгани ҳамда коррупсион схемаларга алоқадор бўлиши мумкинлиги қайд этилган. Бу схемалар асосан энергетика, мудофаа ва банк соҳалари билан боғлангани айтилмоқда.

 

Politico‘нинг ёзишича, Европа Иттифоқидаги айрим сиёсатчилар Украинанинг яқин истиқболда ЕИга қўшилишини шубҳа остига олмоқда. Улар мамлакат, аввало, коррупцияга қарши кураш ва давлат бошқаруви соҳасидаги талабларни бажариши кераклигини таъкидлаган.

 

Нашр, шунингдек, Украина мухолифати вакиллари орасида Зеленский бу эҳтимолий коррупсион ҳолатлардан хабардор бўлганми ёки бўлиши керакмиди, деган саволлар кучайиб бораётганини ёзган.

 

Айни пайтда ҳокимиятдаги “Халқ хизматкори” партияси вакиллари тергов жараёнларини мамлакатда мустақил антикоррупсия тизими ишлаётганининг белгиси сифатида баҳоламоқда. Украина парламенти ташқи ишлар қўмитаси раҳбари Александр Мережко халқаро ҳамкорлар Украинада коррупцияга қарши институтлар ўз вазифасини бажараётганини кўраётганини айтган.

 

Алексий Гончаренко эса бу ишлар бўйича якуний баҳо Украина ҳукумати президентга яқин шахсларга оид коррупция айбловларини қандай тергов қилишига боғлиқ бўлишини таъкидлаган.



Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина коррупцияга қарши идоралари Президент администрациясининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни йирик коррупция ва пул ювиш иши бўйича гумонланувчи сифатида эълон қилганди. У Киев яқинидаги элита тураржой мажмуаси орқали 10,5 миллион доллар маблағни легаллаштириш билан боғлиқ схемада иштирок этганликда гумон қилинмоқда. Ермак айбловларни изоҳлар экан, мазкур мажмуада кўчмас мулкка эгалик қилмаслигини билдирган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"