Жаҳон

Ким Чен Ин кимга ядро зарба бермоқчи?

Ўзининг ғалати қонунлари ва ўта қаттиқўл сиёсати ҳамда автаритар режими билан танилган Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин бу гал конституцияга жиддий ўзгартириш киритди.

Ким Чен Ин кимга ядро зарба бермоқчи?

Ўзгаришга кўра, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инга қарши суиқасд амалга оширилган тақдирда ҳарбийларга душман томонга жавоб тариқасида ядровий зарба бериш шарт этиб белгиланди.


Таҳлилчиларнинг фикрича, Шимоли Корея қонунчилигидаги бундай ўзгартириш АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг ўлдирилгани таъсир қилгани сабаб бўлган. Конституциявий ислоҳот 22 март куни Пхенян шаҳрида бўлиб ўтган Олий халқ мажлисининг биринчи сессиясида қабул қилинган. У Ким Чен Ин ўлдирилган ёки армияга қўмондонлик қила олмайдиган ҳолатга келган тақдирда ядровий жавоб қайтариш тартибларини расмийлаштиради.

 

 

 


BILD нашрининг разведка маълумотларига таяниб ёзишича, мамлакатда 60 тагача ядровий каллак ва тахминан 2000 килограмм юқори даражада бойитилган уран бўлиши мумкин. Энди эса диктатор Ким Чен Ин конституция даражасида армияни муайян шарт асосида ядровий зарба беришга мажбур қилди.


“Шимолий Кореянинг ядровий сиёсат тўғрисидаги қонунининг янгиланган 3-моддасига кўра, агар мамлакатнинг ядровий қўмондонлик ва назорат тизимига душманона ҳужумлар хавф солса, “автоматик ва дарҳол” жавоб ядровий зарбаси берилади”, - дейилади разведка хабарида.

 

Таҳлилчиларнинг фикрича, бу қарор АҚШ ва Исроилнинг Эрон олий раҳбариятига қарши муваффақиятли амалиётларидан сўнг Пхенян режимида юзага келган чуқур хавотирни акс эттиради. Сеулдаги Кукмин университети профессори ва Шимолий Корея бўйича эксперт Андрей Ланковнинг таъкидлашича, Пхенян Теҳрондаги ҳужумларни диққат билан ўрганган ва уларни кескин огоҳлантириш сифатида қабул қилган.


Экспертга кўра, Шимолий Корея раҳбарияти Эрон ҳарбий ва сиёсий элитаси қисқа вақт ичида юқори аниқликда нишонга олинганидан хавотирда. Ким Чен Ин доимий равишда тансоқчилар қуршовида ҳаракатланади. У имкон қадар самолётда учишдан қочади ва бунинг ўрнига илғор хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланган, оғир зирҳли шахсий поездида саёҳат қилади.


Шимолий Корея чегаралари амалда ёпиқлигича қолмоқда, мамлакатга киритилган саноқли хорижий дипломатлар, тадбиркорлар доимий кузатув ҳамда қатъий чекловлар остида қолади. Таҳлилчилар Шимолий Кореяга оид разведка маълумотларини тўплаш Эрон билан таққослаганда қийинлигини қайд этди. Чунки мамлакатда видеокузатув тармоқлари чекланган, интернет эса қатъий назорат қилинади.


Профессор Ланковнинг айтишича, Шимолий Корея раҳбарияти, эҳтимол, ҳарбий ҳаракатларни кузатиши ёки можаро пайтида амалдорларнинг жойлашувини аниқлаши мумкин бўлган сунъий йўлдош кузатуви технологиясидаги ютуқлардан ҳам хавотирда.


Пхенян АҚШ ва Исроилнинг раҳбариятни «бошсизлантириш» бўйича зарбалари қанчалик самарали бўлганини кўрди. Эрон раҳбариятининг катта қисми жуда тез йўқ қилинди. Энди улар қўрқув ичида бўлиши мумкин”.

Шимолий Корея Россия-Украина урушида мўмайгина пул ишлаб топди

Шимолий Корея Россия-Украина урушида Москвага яқиндан ёрдам бериб келган. Қурол-аслаҳалар, дронлар ва аскарлар. Дастлаб Зеленский томонидан Корея Халқ Демоккратик Республикаси фуқаролари Россия томонидан туриб жанг қилаётгани ҳақидаги хабарлар янгараган бўлса ҳам кўпчилик ишонмаган эди. Шундан сўнг, Зеленский асирга тушган аскарлар ва уларнинг ҳужжатларини оммага ошкор қилган эди. Россия ва Шимолий Корея узоқ вақтгача буни ёлғон дея атаб келди. Бироқ ўтган йили Путиннинг Пхенянга ташриф буюриши ва ортиедан барча сирлар ошкор бўлди. Икки томон ҳам тан олди ҳатто Пхенянда уларга атаб музей ва монумент барпо этилган эди.

Маълумотларга қараганда, Шимолий Корея сўнгги уч йил ичида Россиянинг Украинадаги урушига ҳарбий ёрдам кўрсатиш орқали тахминан 13 миллиард доллар ишлаб олди.

 

Жанубий Корея разведкасига таяниб The Moscow Times нашрининг ёзишича, Бу иқтисодий маълумотларини сир тутадиган Пхенян ҳукумати учун улкан даромад ҳисобланади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, Шимолий Кореянинг 2024 йилдаги ялпи ички маҳсулоти миқдори 17,2 миллиард долларни ташкил этган. Жанубий Корея Марказий банки эса бу кўрсаткични 25,3 миллиард доллар деб баҳолаган.


Пхенян қурол-яроғ ва ишчи кучи эвазига Россиядан нақд валюта, энергия ресурслари ва муҳим ҳарбий технологияларни олгани тахмин қилинмоқда. Бу ёрдам Шимолий Кореяга халқаро санкцияларни айланиб ўтишга имкон бермоқда.


Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳарбий, иқтисодий ва маданий алоқалар 2022 йилда Украина уруши бошлангач, янада чуқурлашди. 2024 йилда икки давлат ўзаро мудофаа шартномасини имзолади. Унга кўра, томонлардан бирига ҳужум қилинса, иккинчиси ҳарбий ёрдам кўрсатиши шарт.


Сеулдаги Миллий хавфсизлик стратегияси институти маълумотларига кўра, биргина 2025 йилнинг ўзида Шимолий Корея Россияга юборган ракета артиллерияси, снарядлар ва қисқа масофали баллистик ракеталар қиймати 7 миллиарддан 13,8 миллиард долларгача баҳоланган.


Шунингдек, Россия 2024 йил охиридан бери Шимолий Корея қўшинларини жангга жалб қилгани учун 600 миллион доллардан ортиқ маблағ тўлагани тахмин қилинмоқда. Аскарлар Украина қуролли кучларининг 2024 йил август ойида Россиянинг Курск вилоятига кутилмаган ҳужумидан сўнг юборилган эди.


Февраль ойида Украинага ташриф буюрган жанубий кореялик депутатнинг сўзларига кўра, жанговар зонада ҳамон 10 минг нафар Шимолий Корея махсус кучлари, 10 минг муҳандис ва юзлаб дрон операторлари қолмоқда.
Бироқ, Шимолий Корея Россияни қўллаб-қувватлагани эвазига инсонлар ҳаёти билан катта товон тўламоқда. Жанубий Корея Миллий разведка хизмати ҳисоб-китобларига кўра, февраль ойи ўрталарига келиб, 6 мингга яқин шимолий кореялик аскар ҳалок бўлган ёки яраланган.


Айрим хабарларга кўра, Пхенян ҳозирда Россия операцияларини кучайтириш учун фронт чизиғига яна қўшимча қўшинлар юборишга тайёргарлик кўрмоқда.


Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин апрель ойида россиялик ҳарбийлар сафида Украинага қарши уришаётган корейс аскарлари учун махсус сиёсатни тасдиқлаган эди. Унга кўра, аскарлар асирга тушмаслик учун жанг майдонида ўз жонига қасд қилиши шарт. Уруш майдони ва ҳарбий сиёсат ҳамда халқаро хабарлардан воқиф бўлиш учун zamon.uz’ни кузатишда давом эитнг.

custom img

Францияда она ва икки фарзандлари мактабга бостириб кириб, ўқувчиларга ҳужум қилди

Уларнинг автомобилидан бир нечта қурол, бир нечта пичоқ ва кўздан ёш оқизувчи газ баллончаси топилган.

custom img

АҚШ Сенати Эрон билан урушни тўхтатиш резолюциясини яна рад этди

Ҳужжатни 49 нафар сенатор қўллаб-қувватлаган бўлса, 50 нафари унга қарши овоз берган.

custom img

Россияда 200 дан ортиқ ўзбекистонликни ноқонуний қонунийлаштирган гуруҳ фош этилди

Ноқонуний схемага 45 ёшли Ўзбекистон фуқароси раҳбарлик қилган.

custom img

АҚШ делегацияси Пекинга шахсий телефонларсиз борди

Трамп маъмурияти Хитой сафарида вақтинчалик қурилмалардан фойдаланди.

custom img

АҚШ ЖЧ мухлислари учун виза гарови талабини бекор қилди

Бунинг учун ЖЧ чиптасига эга мухлислар FIFA Pass тизимида рўйхатдан ўтган бўлиши керак.

custom img

Ермак ҳибсга олинди: суд 3,19 млн долларлик гаров белгилади

У Киев яқинидаги элита уй-жой лойиҳаси орқали 10,5 млн долларни “ювиш”да гумон қилинмоқда.

custom img

Трамп Хитойга расмий ташриф билан келди: Си Цзинпин билан музокаралар бошланди

Трамп билан бирга АҚШнинг йирик технологик ва молиявий компаниялари раҳбарлари ҳам Пекинга келди.

custom img

Нетаняху уруш даврида БААга махфий ташриф буюрган

“Моссад” раҳбари ҳам можаро давомида ҳамкорликни мувофиқлаштириш мақсадида камида икки марта БААга борган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"