Жаҳон

АҚШ Сенати Эрон билан урушни тўхтатиш резолюциясини яна рад этди

Ҳужжатни 49 нафар сенатор қўллаб-қувватлаган бўлса, 50 нафари унга қарши овоз берган.

АҚШ Сенати Эрон билан урушни тўхтатиш резолюциясини яна рад этди

 

АҚШ Сенати Эрон билан ҳарбий можарони тугатишга қаратилган резолюцияни яна рад этди. Сенатдаги овоз бериш якунларига кўра, ҳужжатни 49 нафар сенатор қўллаб-қувватлаган бўлса, 50 нафари унга қарши овоз берган. Шу тариқа мазкур ташаббус Сенатда кетма-кет еттинчи маротаба қабул қилинмай қолди деб хабар беради ТАСС.



Резолюция АҚШ маъмуриятини Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақиришни назарда тутган. Уни қўллаб-қувватлаган сенаторлар орасида Республикачилар партиясининг уч вакили — Ренд Пол, Лиза Мурковски ва Сюзан Коллинз ҳам бўлган. Демократлар орасида эса Пенсилвания штати сенатори Жон Феттерман ҳужжатга қарши овоз берган ягона сенатор сифатида қайд этилган.



АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик сўнгги ойларда янада кучайган. АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиётлари ортидан минтақадаги хавфсизлик вазияти мураккаблашган. Томонлар ўртасида вақтинчалик сулҳ эълон қилинганига қарамай, узоқ муддатли келишувга эришиш бўйича музокаралар ҳозирча натижа бермаган.



АҚШ президенти Доналд Трамп аввалроқ Эрон билан икки ҳафталик сулҳ режими жорий этилганини маълум қилган эди. Кейинчалик Вашингтон сулҳ муддатини узайтириш ниятини билдирган. Бироқ Эрон томони АҚШнинг бир томонлама қарорларини тан олмаслигини ва ўз манфаатлари асосида ҳаракат қилишини маълум қилган.



Шунингдек, АҚШ маъмурияти май ойида Конгресс раҳбариятига Эрон билан уруш якунланган деб ҳисобланаётгани ҳақида расман ахборот юборган эди.



Эрон томони эса мамлакат ҳудудига уюштирилган ҳужумлар оқибатида минглаб одамлар ҳалок бўлганини билдирган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"