Жаҳон

Францияда она ва икки фарзандлари мактабга бостириб кириб, ўқувчиларга ҳужум қилди

Уларнинг автомобилидан бир нечта қурол, бир нечта пичоқ ва кўздан ёш оқизувчи газ баллончаси топилган.

Францияда она ва икки фарзандлари мактабга бостириб кириб, ўқувчиларга ҳужум қилди

 

Франциянинг Тулуза шаҳридаги мактаблардан бирида она ва унинг икки фарзанди иштирокида содир бўлган қуролли ҳужум юзасидан тергов бошланди. Le Figaro хабарига кўра, улар пичоқлар билан таълим муассасасига бостириб кириб, ўқувчиларга ҳужум қилган.



Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа мактаб назоратчиси ва ўқувчилардан бири ўртасидаги жанжалдан сўнг юзага келган. Ўсмир оиласига қўнғироқ қилганидан кейин бир неча дақиқа ичида унинг қариндошлари мактабга келган.



Гувоҳларнинг айтишича, аёл вазиятни тинчлантириш ўрнига можаронинг янада кескинлашишига сабаб бўлган. Шундан сўнг уч киши мактаб ҳудудига кириб, назоратчи ҳамда икки нафар вояга етмаган қизга ҳужум қилган.



Ҳодиса юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тезкор чоралар кўрилган ва гумонланувчилар қўлга олинган. Улар гуруҳ бўлиб қурол билан таълим муассасасига бостириб кириш ҳамда зўравонлик содир этишда айбланмоқда.



Тулуза прокуратураси мазкур ҳолат бўйича қотилликка уриниш моддаси билан тергов ҳаракатлари бошланганини маълум қилган. Полиция гумонланувчиларнинг автомобилидан бир нечта пичоқ, қассоб пичоғи, кўздан ёш оқизувчи газ баллончаси ҳамда сохта тўппонча топган.



Расмий маълумотларга кўра, жабрланганлар енгил тан жароҳатлари олган. Шу билан бирга, ҳодисанинг ўқувчилар ва мактаб ходимларига жиддий психологик таъсир кўрсатгани қайд этилмоқда.



Воқеадан сўнг ўқувчилар уйларига жўнатилган. Тулуза таълим бошқармаси барча хизматлар хавфсизликни таъминлаш учун сафарбар қилинганини билдирган. Мактабда психологик ёрдам маркази ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, 15 апрель куни Туркиянинг жануби-шарқидаги Қаҳраманмараш вилоятидаги мактабда юз берган отишмада тўққиз киши ҳалок бўлган ва 21 киши жароҳатланган эди. 14 апрель куни Шанлиурфа вилоятидаги мактабда ўн тўққиз киши жароҳат олгани хабар қилинган эди.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"