Жаҳон

Россияда 200 дан ортиқ ўзбекистонликни ноқонуний қонунийлаштирган гуруҳ фош этилди

Ноқонуний схемага 45 ёшли Ўзбекистон фуқароси раҳбарлик қилган.

Россияда 200 дан ортиқ ўзбекистонликни ноқонуний қонунийлаштирган гуруҳ фош этилди

 

Россиянинг Воронеж вилоятида Ўзбекистон фуқароларининг ноқонуний миграциясини ташкил этиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Воронеж вилояти бўйича бош бошқармаси маълум қилди.



Дастлабки маълумотларга кўра, ноқонуний схемага 45 ёшли Ўзбекистон фуқароси раҳбарлик қилган. У уч нафар маҳаллий аҳолини — 56 ёшли аёл, 44 ёшли эркак ҳамда 73 ёшли нафақахўрни ушбу фаолиятга жалб қилган.



Тергов маълумотларига кўра, гуруҳ 2024 йил июнь ойидан буён фаолият юритиб келган. Улар пул эвазига Ўзбекистондан келган мигрантлар учун сохта рўйхатдан ўтказиш ҳужжатлари, шунингдек, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳонлардан ўтгани ҳақидаги қалбаки сертификатларни тайёрлаб берган.



Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига кўра, ушбу схема орқали 200 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Россияда ноқонуний равишда қонунийлаштирилган.



Тинтувлар давомида компьютер техникалари, планшет ва ноутбуклар, мобил телефонлар, банк карталари, тижорат муҳрлари, мигрантларга тегишли паспортлар ҳамда мингдан ортиқ миграцион ҳужжатлар нусхалари мусодара қилинган.



Мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг ноқонуний миграцияни ташкил этиш билан боғлиқ моддаси асосида жиноят иши қўзғатилган. Гуруҳ раҳбари ҳибсга олинган, қолган гумонланувчиларга нисбатан эҳтиёт чораси қўлланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.