Жаҳон

Эбола эпидемияси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 131 нафарга етди

Дунё бўйлаб Эбола билан касалланишнинг 500 дан ортиқ гумон қилинган ҳолати қайд этилган.

Эбола эпидемияси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 131 нафарга етди

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус Женевада бўлиб ўтган 79-Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясида Эбола касаллиги бўйича сўнгги вазият юзасидан маълумот берди.

 

Унинг таъкидлашича, дунё бўйлаб Эбола вируси бўйича 500 дан ортиқ гумон қилинган ҳолатлар қайд этилган бўлиб, 131 нафар ўлим ҳолати тасдиқланган.

 

Вазият энг кескин тарзда Конго Демократик Республикасида кузатилмоқда. Бу ерда вирус бир нечта ҳудудларга тарқалиб, янги ҳолатлар қайд этилмоқда. ЖССТ мутахассислари эпидемия кўлами расмий рақамлардан ҳам юқори бўлиши мумкинлигини билдирмоқда ва вазиятни жиддий хавф сифатида баҳоламоқда.

 

Шунингдек, қўшни Уганда ҳудудида ҳам инфекция ҳолатлари аниқланган. Айрим қўшни давлатлар чегараларда санитария назоратини кучайтирган.

Мутахассислар Эбола тарқалишини чеклашда асосий омил сифатида контактларни аниқлаш, санитария қоидаларига риоя қилиш ва хавфсиз тиббий чораларни кучайтириш зарурлигини таъкидламоқда.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"