Жаҳон

АҚШдаги масжидда қуролл ҳужум уюштирилди: уч киши ҳалок бўлди

Гумонланувчилар отишмадан сўнг ўз жонига қасд қилган.

АҚШдаги масжидда қуролл ҳужум уюштирилди: уч киши ҳалок бўлди

 

АҚШнинг Сан Диего шаҳридаги Сан Диего Ислом маркази ҳудудида содир бўлган қуролли ҳужум оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Маҳаллий полиция маълумотига кўра, ҳужумни амалга оширган икки ўсмир кейинчалик ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда ББС хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса душанба куни эрталаб юз берган. Дастлаб полицияга ўз жонига қасд қилишга мойил бўлиши мумкин бўлган ўсмир ҳақида мурожаат келиб тушган. Орадан кўп ўтмай, Ислом марказида отишма содир бўлгани ҳақида хабар берилган.

 

Воқеа жойига етиб борган ҳуқуқ-тартибот ходимлари бинонинг олд қисмида ўқ жароҳати олган уч кишининг жасадини аниқлаган. Кейинчалик ҳужумчилар масжиддан бир неча блок квартал нарида жойлашган автомобилда ўз жонига қасд қилган ҳолда топилган.

 

Ҳалок бўлганлар орасида марказ қўриқчиси ҳам борлиги айтилмоқда. Скотт Ваҳл унинг ҳаракатларини «қаҳрамонлик» дея баҳолаб, айнан у янада кўпроқ қурбонлар бўлишининг олдини олганини таъкидлаган.

 

Терговчилар ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълумлигини билдирган. Бироқ гумондорлардан бирига тегишли ёзувларда нафрат мазмунидаги фикрлар аниқлангани сабабли ҳужум нафратга асосланган жиноят сифатида ҳам ўрганилмоқда.

СBС телеканалига берган гувоҳлар интервьюсида "ярим автоматик қурол"га ўхшаш нарсадан 30 тагача ўқ овози эшитилгани маълум қилинган.

 

Воқеа вақтида Ислом маркази ҳудудидаги мактабда болалар дарс жараёнида бўлган. Ҳодисадан сўнг ўқувчилар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган, яқин атрофдаги мактабларда эса вақтинчалик карантин чоралари жорий этилган.

 

Калифорния губернатори Гавин Невсом ҳодиса юзасидан муносабат билдириб, оилалар ва болалар йиғиладиган, фуқаролар тинч ва ҳамжиҳатликда ибодат қиладиган марказда содир этилган ҳужум уни чуқур ларзага солганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, штат ҳукумати диний жамоаларга қарши қаратилган террор ва қўрқитиш ҳаракатларига мутлақо муросасиз муносабатда бўлади.

 

Айни пайтда, Доналд Трамп ҳам воқеага изоҳ бериб, отишмани “жуда даҳшатли ҳолат” деб баҳолаган.

Оқ уйда журналистлар саволларига жавоб берган Трамп унга ҳодиса бўйича дастлабки маълумотлар етказилганини билдириб, масала жиддий тарзда кўриб чиқилишини қайд этган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"