Жаҳон

Қирғизистон тарихий адолат тикланишига умид қилмоқда — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти давлат раҳбарларини мамлакат номзодини БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолигига қўллаб-қувватлашга чақирди.

Қирғизистон тарихий адолат тикланишига умид қилмоқда — Садир Жапаров

 

Садир Жапаров БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзолари сайловлари олдидан давлат раҳбарларига мурожаат қилиб, Қирғизистон номзодини  қўллаб-қувватлашга чақирди. Бу ҳақда Каzinform хабар берди.


Қирғизистон президенти ўз мурожаатида дунёда геосиёсий кескинлик кучайиб бораётгани, ҳарбий можаролар давом этаётгани ва халқаро тизим тенг ҳуқуқли вакилликка эҳтиёж сезаётганини таъкидлаган.



“Бундай шароитларда БМТга аъзо давлатларнинг Хавфсизлик Кенгашида инклюзив ва тенг ҳуқуқли вакиллиги ҳамда унинг бутун халқаро ҳамжамият номидан қарор қабул қилувчи орган сифатидаги қонунийлигини сақлаб қолиш масаласи биринчи ўринга чиқади”, — деди Жапаров.



Унинг қайд этишича, Қирғизистон бошқа 60 га яқин давлат қатори шу пайтгача ҳеч қачон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши аъзоси бўлмаган. Шу билан бирга, мамлакатнинг асосий рақиби сифатида кўрилаётган Филиппин аввал тўрт марта Кенгаш таркибидан жой олган.



Қирғизистон раҳбари мамлакатнинг эҳтимолий сайланиши тарихий адолатни тиклаш ва кичик, ривожланаётган ҳамда денгизга чиқиш имконига эга бўлмаган давлатларнинг глобал хавфсизлик масалаларидаги иштирокини кенгайтиришга хизмат қилишини билдирди.



Жапаров, шунингдек, ҳарбий можароларга сарфланаётган харажатлар 3 триллион доллардан ошганини таъкидлаб, ушбу маблағлар экология ва очарчиликка қарши йўналтирилганда, “сайёрани гуллаб-яшнаётган боғга айлантириш мумкин бўлишини” қайд этган.

 


Баёнотга кўра, Қирғизистон сайланган тақдирда воситачилик механизмларини ривожлантириш, профилактик дипломатияни кучайтириш, ядровий қуролсизланишни қўллаб-қувватлаш ҳамда иқлим ва хавфсизлик масалалари ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлаш тарафдори бўлади.



Маълумот учун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши сайлови 2026 йил 3 июнь куни Нью Ёрк шаҳрида бўлиб ўтади.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"