Маданият

Президент фармони билан икки нафар кинорежиссёр “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди

Канн шаҳрида ўтказилган халқаро инклюзив кинофестивалда Гран-при совринини қўлга киритган ўзбекистонлик киноижодкорлар Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Президент фармони билан икки нафар кинорежиссёр “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди

 

Тошкент халқаро аэропортида Франциянинг Канн шаҳрида ўтказилган ENTRE DEUX CANNES 17-халқаро инклюзив кинофестивалида юксак натижага эришган ўзбекистонлик киноижодкорларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

                                       

 

Аввал хабар қилинганидек, “Cannes Film Festival” доирасида ташкил этилган нуфузли халқаро кинофестивалда ўзбекистонлик ижодкорлар томонидан суратга олинган “Қадам. Қуёш боласи Юсуф” номли қисқа метражли фильм энг олий мукофот — Гран-при совринига сазовор бўлди.

 

                                       

 

Мазкур халқаро муваффақият Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ҳам алоҳида эътироф этилиб, “Халқаро кинофестивалда ғолибликни қўлга киритган ёш ижодкорларни мукофотлаш тўғрисида”ги Фармон қабул қилинди. Унга мувофиқ, Гран-при совриндорлари “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди.

 

Тантанали кутиб олиш маросимида Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Президент Администрацияси вакиллари, маданият ва санъат соҳаси мутасаддилари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, кино ихлосмандлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

 

                                         

 

Тадбир давомида Президент Фармонига мувофиқ “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланган кинорежиссёрлар Суҳроб Қодиров ва Дилшодбек Усмоновга мукофотлар тантанали равишда топширилди.

 

                                     

 

                                     

Ислом цивилизацияси маркази Женевадаги БМТ қароргоҳида Марказий Осиёнинг илмий ва маънавий меросини тақдим этди

Ислом цивилизацияси маркази Женевадаги БМТ қароргоҳида Марказий Осиёнинг илмий ва маънавий меросини тақдим этди

Тадбирда Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий мероси, минтақанинг жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси ҳамда халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Кўргазмада тақдим этилган китоблар БМТ кутубхонасига совға қилинди.

Амир Темур ва Темурийлар мероси: Францияда халқаро илмий конференция ўтказилди

Амир Темур ва Темурийлар мероси: Францияда халқаро илмий конференция ўтказилди

Унда Соҳибқирон ва Темурийлар мероси, шунингдек, Ўзбекистон ва Франция олимлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон президенти ташаббусидан — Париждаги халқаро мулоқотгача: Ислом цивилизацияси маркази UNESCOда Мовароуннаҳр алломалари меросини тақдим этди

Ўзбекистон президенти ташаббусидан — Париждаги халқаро мулоқотгача: Ислом цивилизацияси маркази UNESCOда Мовароуннаҳр алломалари меросини тақдим этди

Унда 300 дан ортиқ олим, дипломат ва халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Россияда учинчи бор “Ўзбекистон маданияти кунлари” ташкил этилиб, тадбирлар давомида юртдошлар билан учрашувлар, маданий ҳамкорлик музокаралари ва ўзбек санъати намойишлари ўтказилди.

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

25–29 сентябрь кунлари Тошкентда “Турк киноси кунлари” бўлиб ўтади. Тадбирнинг очилиш маросимида Энгин Альтан Дузятан, Озге Гурел, Серкан Чаёглу ва Дениз Барут ўзбекистонлик мухлислар билан учрашади.

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Жорий йилнинг 14–21 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Кочанг, Борён, Сеул, Чонжу, Андонг ва Сунчон шаҳарларида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда.

Ўзбек оҳанглари Лондон саҳналарида: янги мусиқий ҳамкорликка старт берилди

Ўзбек оҳанглари Лондон саҳналарида: янги мусиқий ҳамкорликка старт берилди

Ўзбекистон ва Буюк Британия мусиқа санъати, таълими ва индустрияси соҳаларида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича келишувларга эришди.

Улуғбек Қодиров VII Халқаро Лендок фильм фестивалида “Энг яхши актёр” деб топилди

Улуғбек Қодиров VII Халқаро Лендок фильм фестивалида “Энг яхши актёр” деб топилди

Актёр мукофотга “Казбек” фильмидаги бош роли учун сазовор бўлган.