Маданият

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Жорий йилнинг 14–21 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Кочанг, Борён, Сеул, Чонжу, Андонг ва Сунчон шаҳарларида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда.

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши


Маданият кунлари доирасида Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳридаги «Sejong Art Center»нинг «Grand Theater» залида «Ўзбекистон маданияти кунлари»нинг тантанали очилиш маросими ва концерт дастури бўлиб ўтди.



Тадбирда Ўзбекистоннинг бой миллий мусиқа ва санъат мероси кенг намойиш этилди. Маданий дастурда Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Зулайхо Бойхонова, Камолиддин Ўринбоев, Илёс Арабов ва Айгул Нодирова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Озода Нурсаидова, шунингдек, таниқли хонандалар Ҳулкар Абдуллаева ва Улуғбек Йўлчиев иштирок этди.

 

         



Концерт дастуридан Ўзбекистон давлат симфоник оркестри, «Навбаҳор» рақс ансамбли, мақом ва опера санъати намояндаларининг чиқишлари ҳам ўрин олди. Томошабинларга ўзбек симфоник мусиқаси, миллий рақс, мақом ва опера санъати ҳамда замонавий эстрада намуналари тақдим этилди.



Мазкур маданий тадбирларнинг асосий мақсади Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, замонавий санъати ва миллий қадриятларини Корея жамоатчилигига кенг намойиш этиш, икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда ижодий алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.



Маданият кунлари дастури кенг қамровли бўлиб, Корея Республикасининг турли шаҳарларида симфоник концертлар, кўргазмалар, учрашувлар ва бошқа маданий тадбирларни қамраб олган.

 

         



Жумладан, Кочанг шаҳридаги «Gochang Cultural Center» мажмуасида, 15 сентябрь куни Борён шаҳридаги «Boryeong Culture and Arts Center» мажмуасида «Ўзбек маданияти фасллари» симфоник концерт дастурлари намойиш этилди.



Сеул шаҳридаги «Sejong Art Center»да маданият кунларининг тантанали очилиш маросими ва концерт дастури ҳам ўтказилди. Шунингдек, «Ўзбек маданияти фасллари» фото ва миллий либослар кўргазмаси ташкил этилди.

 

       



Дастурга мувофиқ, 18 сентябрь куни Чонжу шаҳридаги «Korean Traditional Music Center», 19 сентябрь куни Андонг шаҳридаги «Andong Art Center» мажмуаларида «Ўзбек маданияти фасллари» симфоник концерт дастурлари ўтказилади. 21 сентябрь куни эса Сунчон шаҳридаги «Suncheon Cultural Center» мажмуасида «Ўзбекистон маданияти кунлари»нинг тантанали ёпилиш маросими ва концерт дастури бўлиб ўтади.



Маданият кунлари доирасида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков бошчилигидаги делегация томонидан Корея Республикасида маданият ва санъат, таълим ҳамда халқаро гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қатор учрашувлар ҳам ўтказилди.

 

     



Хусусан, Сеул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Корея Республикаси маданият, спорт ва туризм вазири Чхве Хви Ён ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди. Мулоқот давомида икки мамлакат ўртасида маданият ва санъат соҳасидаги алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.



Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Сеулдаги «Sungshin Women’s University» университетида бўлиб, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Учрашув якунида Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ҳамда «Sungshin Women’s University» ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 

       



Мазкур ҳужжат икки таълим муассасаси ўртасида маданият ва санъат соҳасида таълим ҳамда тажриба алмашинувини ривожлантириш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида академик алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, қўшма лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади.



Бундан ташқари, маданият вазири Озодбек Назарбеков Корея Республикасида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашиб, улар билан очиқ мулоқот ўтказди.



Ўзбекистон делегациясининг Корея Республикасидаги учрашувлари доирасида Корея Республикаси жамғармаси президенти Гвидо Сонг билан ҳам мулоқот ташкил этилди. Унда икки мамлакат ўртасида маданият ва санъат соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

 

         

 

Маданият кунлари доирасида Корея Республикасида «Санъат ва Буюк Ипак йўли — дўстлик йўлларини боғловчи ришталар» кўргазмаси ҳам очилди. Кўргазмада Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси, санъати ва ижодий анъаналари намуналари корейс жамоатчилигига тақдим этилмоқда.



Кенг қамровли маданий дастур Ўзбекистоннинг бой маданий меросини халқаро майдонда тарғиб қилиш, икки мамлакат ижодкорлари ва маданият муассасалари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон ва Корея халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон ва Озарбайжон олимлари учун янги имконият: Бокуда илмий меморандум имзоланди

Ўзбекистон ва Озарбайжон олимлари учун янги имконият: Бокуда илмий меморандум имзоланди

Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг муштарак тарихий мероси, ислом цивилизацияси ва илмий ҳамкорлигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди.

BERNAMA: "Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тадқиқотлар учун БМТ архивларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди"

BERNAMA: "Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тадқиқотлар учун БМТ архивларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди"

Малайзиянинг BERNAMA миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказининг халқаро илмий ҳамкорлиги ва БМТ кутубхонаси ҳамда архивларидан фойдаланиш имкониятига бағишланган мақола эълон қилди.

Ислом цивилизацияси маркази Женевадаги БМТ қароргоҳида Марказий Осиёнинг илмий ва маънавий меросини тақдим этди

Ислом цивилизацияси маркази Женевадаги БМТ қароргоҳида Марказий Осиёнинг илмий ва маънавий меросини тақдим этди

Тадбирда Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий мероси, минтақанинг жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси ҳамда халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Кўргазмада тақдим этилган китоблар БМТ кутубхонасига совға қилинди.

Амир Темур ва Темурийлар мероси: Францияда халқаро илмий конференция ўтказилди

Амир Темур ва Темурийлар мероси: Францияда халқаро илмий конференция ўтказилди

Унда Соҳибқирон ва Темурийлар мероси, шунингдек, Ўзбекистон ва Франция олимлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон президенти ташаббусидан — Париждаги халқаро мулоқотгача: Ислом цивилизацияси маркази UNESCOда Мовароуннаҳр алломалари меросини тақдим этди

Ўзбекистон президенти ташаббусидан — Париждаги халқаро мулоқотгача: Ислом цивилизацияси маркази UNESCOда Мовароуннаҳр алломалари меросини тақдим этди

Унда 300 дан ортиқ олим, дипломат ва халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Россияда учинчи бор “Ўзбекистон маданияти кунлари” ташкил этилиб, тадбирлар давомида юртдошлар билан учрашувлар, маданий ҳамкорлик музокаралари ва ўзбек санъати намойишлари ўтказилди.

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

25–29 сентябрь кунлари Тошкентда “Турк киноси кунлари” бўлиб ўтади. Тадбирнинг очилиш маросимида Энгин Альтан Дузятан, Озге Гурел, Серкан Чаёглу ва Дениз Барут ўзбекистонлик мухлислар билан учрашади.

Ўзбек оҳанглари Лондон саҳналарида: янги мусиқий ҳамкорликка старт берилди

Ўзбек оҳанглари Лондон саҳналарида: янги мусиқий ҳамкорликка старт берилди

Ўзбекистон ва Буюк Британия мусиқа санъати, таълими ва индустрияси соҳаларида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича келишувларга эришди.