Маданият

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

25–29 сентябрь кунлари Тошкентда “Турк киноси кунлари” бўлиб ўтади. Тадбирнинг очилиш маросимида Энгин Альтан Дузятан, Озге Гурел, Серкан Чаёглу ва Дениз Барут ўзбекистонлик мухлислар билан учрашади.

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади


25–29 сентябрь кунлари Тошкентда Туркия–Ўзбекистон маданият ва санъат учрашувлари доирасида “Турк киноси кунлари” бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Zamon.uz'ga маълум қилди.



Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган тадбир Туркия Маданият ва туризм вазирлиги Кинематография бош бошқармаси кўмагида Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида ўтказилади.



Беш кун давомида томошабинларга турли жанрлардаги турк фильмлари намойиш этилади. Дастурдан ижодий учрашувлар ҳамда таниқли кино вакиллари иштирокидаги тадбирлар ҳам ўрин олган.



25 сентябрь куни бўлиб ўтадиган тантанали очилиш маросимида таниқли турк актёрлари Энгин Альтан Дузятан, Озге Гурел, Серкан Чаёглу ва Дениз Барут қизил йўлакдан ўтиб, ўзбекистонлик мухлислар билан учрашади.



Очилиш маросимида Туркиянинг маданий мероси ва сайёҳлик салоҳиятини халқаро томошабинларга таништирувчи “Kökenlerin Fısıltısı” мини-сериали ҳам намойиш этилади. Унда бош ролларни ижро этган Энгин Альтан Дузятан ва Озге Гурел гала-кечада томошабинлар билан учрашади.



Шунингдек, TRT телеканалининг “Mehmed: Fetihler Sultanı” сериалида Фотиҳ Султон Меҳмед образини гавдалантирган Серкан Чаёглу ҳамда “Bak Postacı Geliyor” фильмида Гулизар ролини ижро этган Дениз Барут тадбирда иштирок этади.



26 сентябрь куни фильм намойишлари режиссёр Тунч Давутнинг “Kesilmiş Bir Ağaç Gibi” фильми билан бошланади. Али Ипин, Фейяз Думан ва Селен Куртаран бош ролларни ижро этган ушбу фильм 99-Оскар мукофотининг “Энг яхши халқаро фильм” йўналишида Туркиянинг расмий номзоди сифатида танланган.



27 сентябрь куни режиссёр Юксел Аксунинг “Bak Postacı Geliyor” фильми намойиш этилади. 1950-йилларда Эгей минтақасидаги кичик шаҳарчада кечадиган воқеалар марказида почтачи Осмоннинг Гулизарга етишиш йўлидаги кураши тасвирланган. Бош ролларни Дениз Барут ва Озан Акбаба ижро этган.



28 сентябрь куни режиссёрлар Ибраҳим Буюкак ва Эмраҳ Агуш суратга олган “Mutluyuz mu?” фильми томошабинларга тақдим этилади. Унда бош ролларни Ибраҳим Буюкак ва Ясемин Сакаллиоғлу ижро этган.



“Турк киноси кунлари” 29 сентябрь куни режиссёрлар Эмре Караел ва Лейла Яманнинг “Dedektif Reptır” анимацион фильми намойиши билан якунланади. Фильм сирли воқеаларга ойдинлик киритишга интилаётган Детектив Reptır ва унинг жамоаси саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилади.

Ўзбекистон ва Озарбайжон олимлари учун янги имконият: Бокуда илмий меморандум имзоланди

Ўзбекистон ва Озарбайжон олимлари учун янги имконият: Бокуда илмий меморандум имзоланди

Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг муштарак тарихий мероси, ислом цивилизацияси ва илмий ҳамкорлигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди.

BERNAMA: "Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тадқиқотлар учун БМТ архивларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди"

BERNAMA: "Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тадқиқотлар учун БМТ архивларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди"

Малайзиянинг BERNAMA миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказининг халқаро илмий ҳамкорлиги ва БМТ кутубхонаси ҳамда архивларидан фойдаланиш имкониятига бағишланган мақола эълон қилди.

Ислом цивилизацияси маркази Женевадаги БМТ қароргоҳида Марказий Осиёнинг илмий ва маънавий меросини тақдим этди

Ислом цивилизацияси маркази Женевадаги БМТ қароргоҳида Марказий Осиёнинг илмий ва маънавий меросини тақдим этди

Тадбирда Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий мероси, минтақанинг жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси ҳамда халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Кўргазмада тақдим этилган китоблар БМТ кутубхонасига совға қилинди.

Амир Темур ва Темурийлар мероси: Францияда халқаро илмий конференция ўтказилди

Амир Темур ва Темурийлар мероси: Францияда халқаро илмий конференция ўтказилди

Унда Соҳибқирон ва Темурийлар мероси, шунингдек, Ўзбекистон ва Франция олимлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон президенти ташаббусидан — Париждаги халқаро мулоқотгача: Ислом цивилизацияси маркази UNESCOда Мовароуннаҳр алломалари меросини тақдим этди

Ўзбекистон президенти ташаббусидан — Париждаги халқаро мулоқотгача: Ислом цивилизацияси маркази UNESCOда Мовароуннаҳр алломалари меросини тақдим этди

Унда 300 дан ортиқ олим, дипломат ва халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Россияда учинчи бор “Ўзбекистон маданияти кунлари” ташкил этилиб, тадбирлар давомида юртдошлар билан учрашувлар, маданий ҳамкорлик музокаралари ва ўзбек санъати намойишлари ўтказилди.

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Жорий йилнинг 14–21 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Кочанг, Борён, Сеул, Чонжу, Андонг ва Сунчон шаҳарларида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда.

Ўзбек оҳанглари Лондон саҳналарида: янги мусиқий ҳамкорликка старт берилди

Ўзбек оҳанглари Лондон саҳналарида: янги мусиқий ҳамкорликка старт берилди

Ўзбекистон ва Буюк Британия мусиқа санъати, таълими ва индустрияси соҳаларида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича келишувларга эришди.