Маданият

Ўзбекистон президенти ташаббусидан — Париждаги халқаро мулоқотгача: Ислом цивилизацияси маркази UNESCOда Мовароуннаҳр алломалари меросини тақдим этди

Унда 300 дан ортиқ олим, дипломат ва халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Ўзбекистон президенти ташаббусидан — Париждаги халқаро мулоқотгача: Ислом цивилизацияси маркази UNESCOда Мовароуннаҳр алломалари меросини тақдим этди



Париждаги UNESCO бош қароргоҳида “Ислом цивилизацияси: Мовароуннаҳрнинг буюк маънавий ва илмий мероси ҳамда маърифат уфқлари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.


Унда 300 дан ортиқ олим, дипломат, халқаро ташкилотлар, етакчи университетлар, илмий институтлар, музей ва кутубхоналар вакиллари қатнашди. Тадбирда Марказий Осиёнинг илмий ва маънавий мероси, буюк алломаларнинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси ҳамда илм-фан ва таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.


Конференция Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистоннинг UNESCOдаги Доимий ваколатхонаси, Миллий комиссияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Франциядаги элчихонаси ва бошқа илмий-маданий ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.


Тадбир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 23 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида илгари сурган ташаббуслари доирасида ташкил этилгани таъкидланди. Президент Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридийларнинг илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш ва халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш зарурлигини қайд этган эди.


Конференциянинг марказий қисми Ислом цивилизацияси маркази тақдимотига бағишланди. Унда Марказнинг концепцияси, илмий ва музей фаолияти, тарихий меросни асраш, қўлёзмаларни ўрганиш ҳамда замонавий рақамли технологиялар ва сунъий интеллектдан фойдаланишга қаратилган лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.


Марказ экспозицияси Ўзбекистон ҳудудидаги уч минг йилдан ортиқ тарихни — қадимги маданиятлардан Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврлари орқали Янги Ўзбекистонгача бўлган жараёнларни қамраб олиши қайд этилди.


Тадбирда Оксфорд Ислом тадқиқотлари маркази, IRCICA, ISESCO ва бошқа нуфузли халқаро илмий-маданий ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этди. Улар Ўзбекистоннинг тарихий ва маданий мероси, шунингдек, Ислом цивилизацияси марказининг халқаро аҳамияти ҳақида фикр билдирди.


Конференция доирасидаги илмий сессияларда Марказий Осиёнинг маънавий ва интеллектуал мероси, Мовароуннаҳр алломаларининг жаҳон илм-фани ривожига қўшган ҳиссаси, тарихий манбаларни рақамлаштириш ва қўшма илмий тадқиқотларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.


Шунингдек, етакчи хорижий илмий ва маданий муассасалар билан янги ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.


Конференция якунида UNESCO бош қароргоҳида юқори мартабали меҳмонлар, дипломатлар, олимлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида тантанали қабул ўтказилди. Тадбирда Ислом цивилизацияси марказининг илмий, маданий ва маърифий лойиҳалари ҳам тақдим этилди.

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Россияда учинчи бор “Ўзбекистон маданияти кунлари” ташкил этилиб, тадбирлар давомида юртдошлар билан учрашувлар, маданий ҳамкорлик музокаралари ва ўзбек санъати намойишлари ўтказилди.

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

25–29 сентябрь кунлари Тошкентда “Турк киноси кунлари” бўлиб ўтади. Тадбирнинг очилиш маросимида Энгин Альтан Дузятан, Озге Гурел, Серкан Чаёглу ва Дениз Барут ўзбекистонлик мухлислар билан учрашади.

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Жорий йилнинг 14–21 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Кочанг, Борён, Сеул, Чонжу, Андонг ва Сунчон шаҳарларида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда.

Ўзбек оҳанглари Лондон саҳналарида: янги мусиқий ҳамкорликка старт берилди

Ўзбек оҳанглари Лондон саҳналарида: янги мусиқий ҳамкорликка старт берилди

Ўзбекистон ва Буюк Британия мусиқа санъати, таълими ва индустрияси соҳаларида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича келишувларга эришди.

Улуғбек Қодиров VII Халқаро Лендок фильм фестивалида “Энг яхши актёр” деб топилди

Улуғбек Қодиров VII Халқаро Лендок фильм фестивалида “Энг яхши актёр” деб топилди

Актёр мукофотга “Казбек” фильмидаги бош роли учун сазовор бўлган.

Тошкентда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар муҳокама қилиниб, янги раҳбарлар тайинланди

Тошкентда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар муҳокама қилиниб, янги раҳбарлар тайинланди

Йиғилишда соҳадаги камчиликлар танқид қилиниб, йил якунига қадар намунали кўрсаткичларга эришиш вазифаси белгиланди.

Ўзбекистон ва Греция 2026–2028 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик дастурини имзолади

Ўзбекистон ва Греция 2026–2028 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик дастурини имзолади

Искандар Македонский ва Роксана тарихига бағишланган қўшма бадиий фильм яратиш ташаббуси илгари сурилди.

Ганжада Ўзбекистон ва Озарбайжон санъаткорлари иштирокида “Дўстлик” концерти бўлиб ўтди

Ганжада Ўзбекистон ва Озарбайжон санъаткорлари иштирокида “Дўстлик” концерти бўлиб ўтди

Тадбир икки қардош халқ маданиятини ўзаро тарғиб этиш ҳамда дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшган маданий воқеа сифатида баҳоланди.