Ўзбекистон

Овозсиз санъат, чуқур маъно: Тошкентда “Қўғирчоқлар” кўргазмаси очилди

Тошкентдаги Артепа галереясида швейтсариялик рассом Петер Аэрсчманннинг “Қўғирчоқлар” номли кўргазмаси намойиш этилди. Кўргазма илк бор Ўзбекистонда ташкил этилди.

Овозсиз санъат, чуқур маъно: Тошкентда “Қўғирчоқлар” кўргазмаси очилди

 

Мазкур кўргазманинг номи рус тилидаги «марионетки» сўзидан олинган бўлиб, бошқариладиган қўғирчоқлар маъносини англатади.



Экспозициядаги барча материаллар ва инсталляциялар реал ҳаётдаги образлар асосида яратилган бўлиб, энг асосийси уларда сунъий интеллектдан фойдаланилмаган. Кўргазма овозсиз ташкил этилгани ҳам муаллифнинг асосий ғояларидан бири ҳисобланади. Рассомнинг фикрича, мусиқа ёки товуш томошабинга тайёр кайфият беради, сукут эса ҳар бир инсонга асарларни ўз ҳиссиёти ва тасаввури орқали қабул қилиш имконини яратади.



Кўргазмада экология ва инсоннинг истеъмол одатлари мавзусига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Ташкилотчилар инсонларнинг кундалик такрорланадиган ҳаракатлари — харид қилиш, истеъмол қилиш ва пластик маҳсулотлардан фойдаланиш каби одатлар атроф-муҳитга таъсир кўрсатишини таъкидлади. Уларнинг фикрича, экологик муаммоларни камайтириш учун жамият биргаликда ҳаракат қилиши ва кундалик одатларни ўзгартириши зарур.


Кўргазмадаги ҳар бир кадр ва инсталляция алоҳида маънога эга. Айрим ишларда мевалар ва ўсимликлар тирик табиат каби эмас, балки механик тизим сингари ҳаракат қилади. Муаллиф бу орқали табиатнинг сунъий равишда такрорланиши ва рақамли дунё реал ҳаёт ўрнини боса оладими, деган саволни ўртага ташлайди. Асарлар технология ва табиат бирлашадиган ёки тўқнашадиган келажак ҳақидаги мулоҳазаларни акс эттиради.



«Қўғирчоқлар-1», «Қўғирчоқлар-2», «Мувозанат», «Маятник-5», «Кўринмаслар», «Сигналлар», «Адашиш», «Ўтлоқ», «Балет», “Қор шарлари” ва «Қайиқ» каби видеоинсталлацияларда инсонларнинг такрорланувчи ҳаракатлари, истеъмол тизими ва замонавий жамиятдаги бегоналашув мавзулари кўтарилган.



Масалан, «Маятник-5» асарида шаҳар маконидан узилган ва чексиз цикл ичида қолган курьерлар тасвирланган. Улар глобаллашув, тезкор истеъмол ва етказиб бериш тизимининг рамзига айланган. Такрорий ҳаракатлар эса бу тизимларнинг яширин ижтимоий ва экологик оқибатларига ишора қилади.



Яна бир инсталляцияда оқ қўлқопли қўллар ўйин кубларини бошқаради. Кублар бир вақтнинг ўзида ҳам бошқарилаётгандек, ҳам мустақил ҳаракат қилаётгандек кўринади. Муаллиф бу орқали назорат, тасодиф ва тақдир ўртасидаги нозик чегараларни кўрсатишга уринади.



Кўргазмадаги айрим ишларда рақамли технологиялар сабаб инсонларнинг бир-биридан узоқлашиб бораётгани ҳам тасвирланган. Эътибор тобора экранларга кўчаётгани, жисмоний мавжудлик эса иккинчи даражага тушиб қолаётгани асосий мавзулардан бири сифатида кўрсатилган.



Марказий инсталляциялардан бирида ҳимоя костюмидаги фигура платформа устида айланади. Атрофидаги ноль ва бир билан белгиланган сфералар эса дунёнинг рақамли кодланиши ва инсоннинг тизим ичидаги изоляцияланган ҳолатини ифодалайди. Рассом Петер Аэрсчманн эса кўргазма марказидаги боғ тасвирлари унинг шахсий ҳаётидан олинганини айтди. Рассом тоғдаги кичик фермада улғайганини ва табиат унинг ижодида доимо муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, асарлар аниқ бир хабар бериш учун эмас, балки одамларни фикр алмашишга ва муҳокамага чорлайдиган макон яратиш учун ишланган.


«Қўғирчоқлар» мавзуси эса рассомнинг сўнгги 25 йиллик ижодида қайта-қайта учраб келган образлардан бири ҳисобланади. Муаллифнинг айтишича, бу образлар инсон ва жамият ҳаётидаги яширин кучлар ҳамда кўринмас таъсирларни ифодалайди.



Бундан ташқари кўргазма доирасида маҳаллий рассомлар иштирокида воркшоплар ҳам ташкил этилиши режалаштирилган. Унда Петер Аэрсчманн ўзбекистонлик ижодкорлар билан биргаликда ишлайди ва яратилган янги асарлар ҳам кўргазмадан ўрин олади.



Тадбирда иштирок этган БАА элчиси доктор Саид ал-Қамзий кўргазмани санъатнинг янги авлоди сифатида баҳолади. Унинг фикрича, ушбу лойиҳа Ўзбекистон ёшларини замонавий ва рақамли санъат ҳақида кенгроқ ўйлашга ундайди ҳамда янги ижодий имкониятларни очиб беради.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Овозсиз санъат, чуқур маъно: Тошкентда “Қўғирчоқлар” кўргазмаси очилди | Zamon.uz