Ўзбекистон

Тошкентда 9-синф ўқувчини калтаклаган ўқитувчига жиноят иши қўзғатилди

Жанжал вақтида ўқитувчи томонидан ўқувчига тан жароҳати етказилган.

Тошкентда 9-синф ўқувчини калтаклаган ўқитувчига жиноят иши қўзғатилди

 

Аввалроқ, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли умумтаълим мактабида информатика фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчини калтаклагани хабар қилинган эди.

 

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 19 май куни вояга етмаган, 2010 йилда туғилган Р.Р. ҳамда 2002 йилда туғилган ўқитувчи З.О. дарс жараёнида ўзаро тортишиб, кейинчалик жанжаллашиб кетган.

 

Аниқланишича, ўқувчи дарс пайтида ўқитувчи томонидан берилган топшириқни бажармаган ҳамда машғулот жараёнига халақит берган. Жанжал вақтида ўқитувчи томонидан ўқувчига тан жароҳати етказилган. Жабрланувчи тиббий ёрдам учун шифохонага мурожаат қилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ўқитувчига нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда мактаб директори ўринбосари 9-синф ўқувчисини калтаклагани хабар берилган эди.

custom img

Қирғизистон–Ўзбекистон чегарасидаги учта пункт 24 соатлик иш режимига ўтди

Ушбу тартиб 2026 йил 1 октябргача амал қилиши белгиланган.

custom img

“Бунёдкор” ходимларининг 867 млн сўм иш ҳақи тўлиқ ундирилди

Стадионда фаолият юритаётган 49 нафар ишчи ойлик маошларини ололмаётганини маълум қилган эди.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ҳайдовчи иштирокидаги ЙТҲда 10 ёшли қиз вафот этди

“Маlibu“ бошқарган вояга етмаган шахс пиёдалар йўлагида уч нафар қизни уриб юборган.

custom img

Расман Қурбон ҳайити қачон нишонланиши маълум қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.

custom img

Тошкентда ўқитувчи 9-синф ўқувчисини калтаклади

Ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкент вилоятида 20 минг долларлик ноқонуний ер савдоси тўхтатилди

Маҳалла раиси, кадастр муҳандиси ва яна бир фуқаро 10 сотих ерни сотмоқчи бўлган.

custom img

Андижон вилоятида бедарак йўқолган ўсмирнинг жасади Қорадарёдан топилди

У дўстлари билан дарёга чўмилиш учун бориб, сувга чўкиб кетган.

custom img

Камера ва фоторадарлар туфайли ЙТҲлар камайди — ИИВ

ИИВ камера ва радарлар бўйича депутатлик сўровига жавоб берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"