Ўзбекистон

Тошкентда миллий терма жамоа ЖЧга кузатилиши сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Чекловлар тадбир хавфсизлиги ва уни юқори савияда ташкил этиш мақсадида жорий этилмоқда.

Тошкентда миллий терма жамоа ЖЧга кузатилиши сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

 

Ўзбекистон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига кузатиш тадбири муносабати билан Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланиши мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, тадбирни хавфсиз ва юқори савияда ташкил этиш мақсадида 22 май куни соат 16:00 дан 21:00 гача пойтахтнинг айрим йўналишларида транспорт ҳаракати вақти-вақти билан чекланади.

 

Чекловлар қуйидаги йўналишларда амал қилиши мумкин:

  • Чилонзор–Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чўпонота кўчаси бўйлаб Қатортол–Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;
  • КХАЙ–Чилонзор кўчалари чорраҳасидан Чилонзор кўчаси бўйлаб Чилонзор–Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;
  • КХАЙ–Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан Бунёдкор иккинчи даражали йўли бўйлаб Бунёдкор–Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;
  • Нурафшон–Себзор кўчалари чорраҳасидан Себзор кўчаси бўйлаб Ислом Каримов–Бунёдкор кўчалари чорраҳасигача;
  • Ислом Каримов–Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан Бунёдкор кўчаси бўйлаб Бунёдкор–Иккинчи Қатортол кўчалари чорраҳасигача.

 

Ҳайдовчилардан олдиндан муқобил йўналишларни режалаштириш сўралди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.