Ўзбекистон

“Бунёдкор” ходимларининг 867 млн сўм иш ҳақи тўлиқ ундирилди

Стадионда фаолият юритаётган 49 нафар ишчи ойлик маошларини ололмаётганини маълум қилган эди.

“Бунёдкор” ходимларининг 867 млн сўм иш ҳақи тўлиқ ундирилди

 

«Бунёдкор» стадиони ходимларининг бир неча ойдан буён тўланмай келган иш ҳақи қарздорлиги тўлиқ ундириб берилди. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси матбуот хизмати маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, инспекциянинг ёзма кўрсатмасига асосан стадионда фаолият юритаётган 49 нафар техник ходим — жумладан қоровул, сантехник, фаррош ва электрчиларнинг жами 867 миллион сўм миқдоридаги иш ҳақи қарздорлиги тўлиқ қоплаб берилиши таъминланган.

 

Аввалроқ мазкур ходимлар бир неча ойдан буён ойлик маошларини ололмаётгани, бу эса уларнинг моддий аҳволига жиддий таъсир кўрсатаётгани юзасидан оммавий ахборот воситаларига мурожаат қилган. Мурожаатларда айрим ходимлар кредит мажбуриятларини бажаришда қийинчиликка учрагани ва кундалик эҳтиёжларини таъминлашда муаммолар юзага келгани ҳам қайд этилган.

 

Стадион маъмурияти томонидан ойликларнинг кечикиши молиявий манбалардаги ўзгаришлар билан изоҳланган бўлсада, Давлат меҳнат инспекцияси аралашувидан сўнг ҳолат тўлиқ бартараф этилган.

 

Ҳозирда «Бунёдкор» стадиони ходимлари олдида иш ҳақи бўйича қарздорлик мавжуд эмас.

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.