Жаҳон

Қозоғистон 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар чекланади

Қозоғистон бу борада Австралия ва Европа давлатлари тажрибасини ўрганаётганини билдирган.

Қозоғистон 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар чекланади

 

Қозоғистонда 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш масаласи муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Tengrinews.kz нашри хабар берди.

 

Маълум қилинишича, мамлакат Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан тегишли қонунчиликка ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи ҳужжатлар пакети ишлаб чиқилган. Унда вояга етмаганларнинг онлайн платформаларда рўйхатдан ўтишини чекловчи нормалар ҳам мавжуд.

 

Маданият ва ахборот вазири ўринбосари Евгений Кочетовнинг айтишича, ҳозирча мазкур чекловни амалга ошириш механизмлари якуний шакллантирилмаган. Ҳужжат айни пайтда давлат идоралари билан мувофиқлаштирилмоқда ва ҳали парламент муҳокамасига киритилмаган.

 

Расмийга кўра, чекловлар асосан 16 ёшгача бўлган янги фойдаланувчиларнинг ижтимоий тармоқларда аккаунт очишига тааллуқли бўлиши мумкин. Шу билан бирга, мавжуд аккаунтларга қандай тартиб қўлланиши масаласи ҳали муҳокама қилинмоқда.

 

Кочетов бу ташаббусни “глобал тренд” деб атаб, Австралия ижтимоий тармоқлар бўйича ёш чекловларини жорий этган илк давлатлардан бири бўлганини эслатган. Шунингдек, бир қатор Европа давлатлари ҳам шу йўналишда қонунчиликни қайта кўриб чиқаётгани таъкидланган.

 

Расмийларнинг билдиришича, Қозоғистон бошқа давлатлар тажрибасини, жумладан ёшни аниқлаш ва фойдаланувчиларни текшириш тизимларини ҳам ўрганмоқда. Якуний қонун лойиҳаси янги парламент — Қурултой томонидан кўриб чиқилиши кутилмоқда.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.