Ўзбекистон

Ўзбекистонда 1 июндан кўмир нархини давлат томонидан белгилаш амалиёти бекор қилинади

“Кўмир таъминот” МЧЖ фаолиятини тугатиш ҳамда ҳудудлардаги 96 та кўмир омбори ва техникаларни аукцион савдолари орқали сотиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда 1 июндан кўмир нархини давлат томонидан белгилаш амалиёти бекор қилинади

Шавкат Мирзиёев кўмир саноатида бозор механизмларини жорий этиш, ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва янги инвестиция лойиҳаларига оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Тақдимотда қайд этилишича, кўмир иқтисодиёт тармоқлари, иссиқлик электр станциялари, ижтимоий муассасалар ҳамда аҳолини энергия билан таъминлашда муҳим манба ҳисобланади. Шу боис соҳада маҳсулот сифати, нархлар шаффофлиги, рақобат муҳити ва экологик талабларни таъминлаш масалалари долзарб экани таъкидланди.

 

Маълумотларга кўра, мустақилликнинг дастлабки 25 йилида кўмир қазиб чиқариш ҳажми ўртача 3,1 миллион тоннадан 4 миллион тоннагача ошган бўлса, сўнгги 9 йилда бу кўрсаткич 10 миллион тоннага етган. Келгуси куз-қиш мавсумида эса қазиб чиқариш ҳажмини 11 миллион тоннага етказиш режалаштирилмоқда.

 

Бугунги кунда кўмир қазиб чиқарувчи хусусий тадбиркорлар сони 18 тага етган. 2023–2025 йилларда улар томонидан геология-қидирув ишлари кенгайтирилиб, 2,4 миллион тонна кўмир қазиб чиқарилган ҳамда бу жараёнларга 117,2 миллион доллар хусусий инвестиция йўналтирилган. 

 

Шунингдек, Ангрен ва Шарғун кўмирларини аралаштириш ҳисобига иссиқлик электр станцияларига 1,5 миллион тонна импорт ўрнини босувчи маҳаллий кўмир етказиб берилгани билдирилди.

 

Тақдимот давомида кўмир нархларини шакллантиришни бозор тамойилларига ўтказиш масаласи кўриб чиқилди. Қайд этилишича, амалдаги маъмурий нарх белгилаш тизими ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий барқарорлиги ҳамда янги инвестицияларни жалб қилиш имкониятларига салбий таъсир кўрсатмоқда.

 

Шу муносабат билан 2026 йил 1 июндан бошлаб кўмир нархларини давлат томонидан белгилаш амалиётини бекор қилиш ва кўмирни давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли стратегик товарлар рўйхатидан чиқариш таклиф қилинди. Натижада кўмир нархлари талаб ва таклиф асосида шаклланиб, маҳсулот истеъмолчиларга биржа савдолари орқали сотилади.

 

Янги тизим доирасида иссиқлик электр станциялари ва йирик истеъмолчилар кўмирни “таклиф сўрови” тартибида, ҳисобот давридаги ўртача биржа нархларида харид қилиши мумкин бўлади. Аҳоли ва бюджет муассасаларини кўмир билан таъминлаш учун эса алоҳида механизм жорий этилиши режалаштирилмоқда.

 

Унга кўра, кўмир қазиб чиқарувчилар маҳсулотни биржа савдоларидаги алоҳида савдо майдончаси орқали етказиб берувчи тадбиркорларга сотади. Етказиб берувчилар омборхонаси, техникалари ва солиқ рейтинги каби мезонлар асосида электрон тизим орқали танланади.

 

Республика бўйича аҳоли ва бюджет ташкилотларига етказиб бериладиган кўмир нархлари ўртасидаги тафовутни камайтириш мақсадида темир йўл орқали ташиш ягона тариф асосида амалга оширилади. 

 

Шунингдек, “Кўмир таъминот” МЧЖ фаолиятини тугатиш ҳамда ҳудудлардаги 96 та кўмир омбори ва техникаларни аукцион савдолари орқали сотиш режалаштирилмоқда.

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида олиб бориладиган режали таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга ўсди.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.