Сиёсат

Саида Мирзиёева  БМТнинг жиноятчиликка қарши кураш бўйича комиссиясининг 35-сессиясида иштирок этди

Ўзбекистоннинг жиноятчилик профилактикаси борасидаги тажрибаси халқаро экспертлар томонидан юқори баҳоланди.

Саида Мирзиёева  БМТнинг жиноятчиликка қарши кураш бўйича комиссиясининг 35-сессиясида иштирок этди

 

Вена шаҳрида БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссиясининг 35-сессияси бўлиб ўтди.  Унда 175 та давлатдан 1,5 мингдан зиёд юқори мартабали раҳбар ва экспертлар иштирок этди. Бу йил Ўзбекистон илк бор ушбу нуфузли тузилмага аъзо бўлди. Сессияда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева иштирок этиб, нутқ сўзлади.

 

                                       

 

Таъкидланганидек, Ўзбекистоннинг ушбу нуфузли комиссияга тўлақонли аъзо этиб сайланиши мамлакатнинг халқаро ҳуқуқий сиёсат ва глобал кун тартибини шакллантириш жараёнларидаги иштирокини янада мустаҳкамлади.

 

БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Афғонистон, Марказий Осиё, Эрон ва Покистон бўйича минтақавий вакили Оливер Штолпе Ўзбекистоннинг комиссиядаги иштирокини юқори баҳолаб, мамлакат трансмиллий таҳдидларга қарши кураш масаласига жиддий ёндашаётганини таъкидлаган.

 

                                           

 

Унинг қайд этишича, Ўзбекистон томонидан илгари сурилган ёндашув жиноятчиликнинг олдини олишни фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти сифатида эмас, балки оила ва маҳаллий ҳамжамиятлардан бошланадиган комплекс жараён сифатида кўриб чиқиши билан аҳамиятлидир.

 

                                   

 

Шунингдек, Оливер Штолпе ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторлари институти фаолиятини алоҳида эътироф этиб, ушбу тажрибани ўрганиш ва икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга қизиқиш билдирди.

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Ашхободдаги мулоқотда Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Ўзбекистон ҳар бир Америка компанияси билан бевосита мулоқот ўрнатишни режалаштираётганини билдирди.

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Унга Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилди.

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

АҚШ Давлат котибининг айтишича, юзлаб Америка компаниялари Ўзбекистонга узоқ муддатли ҳамкорлик учун келган.

“АҚШ Давлат котибининг илк ташрифи Самарқандда ўтаётгани рамзий маънога эга” — Саида Мирзиёева

“АҚШ Давлат котибининг илк ташрифи Самарқандда ўтаётгани рамзий маънога эга” — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева ва Марко Рубио Самарқанддаги Регистон майдонига ташриф буюрди.

Космик ҳамкорлик: Ўзбекистон–АҚШ Артемида битимларини имзолади

Космик ҳамкорлик: Ўзбекистон–АҚШ Артемида битимларини имзолади

Самарқандда Бахтиёр Саидов ва Марко Рубио Ўзбекистон–АҚШ стратегик шериклигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Трампнинг Ўзбекистонга сафари қачон бўлади? Рубио жавоб берди

Трампнинг Ўзбекистонга сафари қачон бўлади? Рубио жавоб берди

Марко Рубионинг айтишича, сафар муддатлари келаси йили кўриб чиқилади.

Осиёда ишонч, технология ва иқлим: Шавкат Мирзиёев учта ташаббусни таклиф қилди

Осиёда ишонч, технология ва иқлим: Шавкат Мирзиёев учта ташаббусни таклиф қилди

Бокудаги саммитда Ўзбекистон Президенти Осиёда ишонч инфратузилмасини шакллантириш концепциясини ишлаб чиқиш, қўшма лойиҳаларни кенгайтириш ва иқлим барқарорлиги бўйича ҳамкорликни кучайтириш таклифларини билдирди.