Сиёсат

Саида Мирзиёева  UNEP ва GEF раҳбарлари билан учрашди

Учрашувларда чўлланишга қарши кураш, биологик хилма-хилликни асраш ва ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева  UNEP ва GEF раҳбарлари билан учрашди

 

Самарқанд шаҳрида ўтаётган Глобал экологик жамғарманинг (GEF) 8-Ассамблеяси доирасида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТ Атроф-муҳит дастури (UNEP) ижрочи директори Ингер Андерсен ҳамда Глобал экологик жамғарма бош ижрочи директори Клод Гаскон билан учрашувлар ўтказди.

 

Мулоқот чоғида Марказий Осиё минтақаси учун долзарб бўлган экологик масалалар, жумладан, чўлланиш ва ерлар деградациясига қарши курашиш, ҳаво сифати мониторингини такомиллаштириш, биологик хилма-хилликни асраш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш йўналишларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

 

Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбариятига Ўзбекистонда амалга оширилаётган “яшил” ислоҳотларни қўллаб-қувватлаётгани ҳамда экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган ташаббусларга қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

 

Шунингдек, у Глобал экологик жамғарманинг Самарқандда ўтказилган тарихий 8-Ассамблеяси муваффақиятли ўтгани билан халқаро ташкилотлар вакилларини табриклади.

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Ашхободдаги мулоқотда Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Ўзбекистон ҳар бир Америка компанияси билан бевосита мулоқот ўрнатишни режалаштираётганини билдирди.

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Унга Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилди.

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

АҚШ Давлат котибининг айтишича, юзлаб Америка компаниялари Ўзбекистонга узоқ муддатли ҳамкорлик учун келган.

“АҚШ Давлат котибининг илк ташрифи Самарқандда ўтаётгани рамзий маънога эга” — Саида Мирзиёева

“АҚШ Давлат котибининг илк ташрифи Самарқандда ўтаётгани рамзий маънога эга” — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева ва Марко Рубио Самарқанддаги Регистон майдонига ташриф буюрди.

Космик ҳамкорлик: Ўзбекистон–АҚШ Артемида битимларини имзолади

Космик ҳамкорлик: Ўзбекистон–АҚШ Артемида битимларини имзолади

Самарқандда Бахтиёр Саидов ва Марко Рубио Ўзбекистон–АҚШ стратегик шериклигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Трампнинг Ўзбекистонга сафари қачон бўлади? Рубио жавоб берди

Трампнинг Ўзбекистонга сафари қачон бўлади? Рубио жавоб берди

Марко Рубионинг айтишича, сафар муддатлари келаси йили кўриб чиқилади.

Осиёда ишонч, технология ва иқлим: Шавкат Мирзиёев учта ташаббусни таклиф қилди

Осиёда ишонч, технология ва иқлим: Шавкат Мирзиёев учта ташаббусни таклиф қилди

Бокудаги саммитда Ўзбекистон Президенти Осиёда ишонч инфратузилмасини шакллантириш концепциясини ишлаб чиқиш, қўшма лойиҳаларни кенгайтириш ва иқлим барқарорлиги бўйича ҳамкорликни кучайтириш таклифларини билдирди.