Жаҳон

Эрон АҚШ билан келишув учун 24 миллиард долларлик активларни музлатишдан чиқаришни талаб қилди

Эрон расмийсининг таъкидлашича, Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган.

Эрон АҚШ билан келишув учун 24 миллиард долларлик активларни музлатишдан чиқаришни талаб қилди

 

Эрон ва АҚШ ўртасида муҳокама қилинаётган эҳтимолий келишув Теҳроннинг хориждаги 24 миллиард долларлик активларини музлатишдан чиқариш масаласига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Эрон Олий раҳбарининг ҳарбий маслаҳатчиси Моҳсен Ризоий CNN телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

 

Унинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда икки давлат ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган ва вазиятни ўзгартириш АҚШ президенти Доналд Трамп қўлида.

 

“Эрон активларини музлатишдан чиқариш икки томон ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлиши мумкин. Бу маблағлар Эронга тегишли бўлиб, улар АҚШники эмас”, — дея таъкидлаган Ризоий.

 

Маълум қилинишича, Теҳрон вақтинчалик келишув имзолангач дарҳол 12 миллиард доллар, кейинги босқичда эса яна 12 миллиард доллар маблағни озод қилишни талаб қилмоқда.

 

CNN маълумотларига кўра, АҚШ расмийлари ушбу активларга қўйилган чекловларни бекор қилиш Вашингтоннинг Теҳронга нисбатан энг муҳим босим воситаларидан бирини йўқотишига олиб келишидан хавотир билдирмоқда.

 

Шу сабабли, музлатилган активлар масаласи Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларнинг энг муҳим ва баҳсли мавзуларидан бири бўлиб қолмоқда. Томонлар ўртасидаги келишув истиқболлари айнан ушбу масаланинг қандай ҳал этилишига боғлиқ экани қайд этилмоқда.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"