Жаҳон

Ливан президенти Эронни мамлакатдан “савдолашув воситаси” сифатида фойдаланаётганликда айблади

У Ливан халқининг урушлардан чарчаганини таъкидлаб, минтақада барқарорликка эришиш учун дипломатик ечимларни афзал кўришини билдирди.

Ливан президенти Эронни мамлакатдан “савдолашув воситаси” сифатида фойдаланаётганликда айблади

Ливан президенти Жозеф Аун жума куни Эронни кескин танқид қилиб, уни АҚШ ва Исроил билан боғлиқ можарода Ливан халқининг хоҳишига қарши равишда мамлакатдан савдолашув воситаси сифатида фойдаланаётганликда айблади. Бу ҳақда у CNN телеканали журналистига берган интервьюсида маълум қилди.

 

Президентнинг таъкидлашича, Ливан халқи йиллар давомида давом этиб келаётган қуролли можаролардан чарчаган ва мамлакат тинчлик ҳамда барқарорликка муҳтож. Унинг сўзларига кўра, фуқаролар ҳар бир неча йилда урушлар оқибатида уй-жойлари вайрон бўлишини эмас, балки хавфсиз ва муносиб ҳаётни истайди.

 

Аун Ливандаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган Ҳизбуллоҳ ҳаракати ҳамда Исроил ўртасидаги қарама-қаршиликлар мамлакатни оғир оқибатларга олиб келганини қайд этди. У Эроннинг Ливан ҳудуди ва сиёсий вазиятидан АҚШ билан музокараларда босим воситаси сифатида фойдаланаётганини иддао қилди.

 

“Бу сизнинг мамлакатингиз эмас, бу бизнинг мамлакатимиз. Эрон АҚШ билан музокараларда Ливандан савдолашув воситаси сифатида фойдаланмоқда”, — деди Ливан президенти.

 

Ауннинг фикрича, Ливан манфаатлари Эроннинг минтақавий стратегик мақсадлари билан ҳар доим ҳам мос келмайди ва мамлакат ўз суверенитетини ҳимоя қилиши керак.

 

Президент баёнотларига жавобан Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Ливан Эрон учун савдолашув воситаси бўлганида, Теҳрон аллақачон тегишли келишувларга эришган бўлишини таъкидлади. 

 

Шунингдек, у Ливан раҳбариятини мамлакатни “ҳақиқий душманидан” ҳимоя қилишга чақирди.

 

Интервьюда Аун Ливан ҳукумати Исроил билан урушни якунлаш ва узоқ муддатли хавфсизликни таъминлаш мақсадида музокараларга тайёр эканини ҳам билдирди. Унинг айтишича, Байрут АҚШ кўмагида Исроил билан тўғридан-тўғри сулҳ бўйича музокаралар олиб боришга тайёр.

 

“Биз тайёрмиз, биз истаймиз ва урушни тугатишга қаратилган музокараларга содиқмиз”, — деди Ливан президенти.

 

Аун 1948 йилдан буён давом этаётган можаролар Ливан ва Исроил халқларини урушлардан толиқтирганини таъкидлаб, томонлар олдида “уруш ёки дипломатия” танлови турганини қайд этди.

 

Шу билан бирга, Ҳизбуллоҳ раҳбари Наим Қассем Ливан–Исроил музокараларини танқид қилиб, бундай ёндашувни “таслим бўлиш” деб баҳолади. Ҳаракат Исроил қўшинлари Ливан ҳудудидан чиқиб кетмагунча қуролсизланишга рози эмаслигини билдирган.

 

Аун эса Ҳизбуллоҳ масаласи фақат Ливан давлати томонидан ҳал этилиши мумкинлигини, бироқ бу жараён Исроил қўшинлари мамлакат ҳудудидан чиқиб кетганидан кейин самарали кечишини таъкидлади. Унинг фикрича, ҳарбий босим орқали ҳаракатни бутунлай йўқ қилишнинг имкони йўқ.

 

Президент, шунингдек, урушлардан кўра дипломатик ечимларни афзал кўришини билдириб, Ливан халқининг келажаги учун музокаралар энг мақбул йўл эканини қайд этди.

 

Айни пайтда Ливан ҳукумати Ҳизбуллоҳни қуролсизлантириш мажбуриятини олган бўлса-да, кузатувчилар бундай қадам мамлакатда ички кескинликни кучайтириши ва янги қуролли қарама-қаршиликларга сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда. Ливан раҳбарияти эса сиёсий мулоқот орқали муаммони ҳал этишга уринишини маълум қилган.

custom img

Исроил Ҳизбуллоҳ базасини портлатди: портлаш 4,1 магнитудали зилзилага сабаб бўлди

2 километрдан ортиқ узунликдаги иккита туннелни йўқ қилиш учун 1 минг тоннадан ортиқ портловчи модда ишлатилган.

custom img

Эрон баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни қайта бошлагани айтилмоқда — WSJ

Эронда баллистик ракеталар ишлаб чиқариш қайта тиклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра, мамлакатнинг айрим ерости иншоотларида ракета йиғиш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Қизил денгизда навбатдаги хавф: Ҳусийлар Моха портини эгаллади

Мазкур бўғоз Қизил денгиз ва Аден кўрфазини боғлайди ҳамда Осиё, Европа ва Яқин Шарқ ўртасидаги муҳим денгиз савдо йўлларидан бири ҳисобланади.

custom img

“75 мактуб” иши: Ташиевга қўйилган айблов ўзгартирилди

Бишкек шаҳар суди Ташиев ва бошқа судланувчиларга нисбатан аввалги ҳукмни ўзгартириб, “ҳокимиятни куч билан эгаллаш” моддасини алмаштирди.

custom img

Россияда мигрантларга янги талаб: ишламайдиган оила аъзоси ҳам солиқ тўлайди

Тегишли тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради.

custom img

Конгодаги мактаб ёнғинида камида 24 ўқувчи ҳалок бўлди

Ёнғин оқибатида 300 га яқин уй ҳам вайрон бўлган.

custom img

Исроил бир ҳафта ичида Ғарбий Соҳилда 100 дан ортиқ фаластинликни ҳибсга олди

Ҳибсга олинганлар орасида болалар, журналистлар ва яқинда маҳбуслар алмашинуви доирасида озод қилинган собиқ маҳбус ҳам бор.

custom img

Жазоир БАА билан дипломатик алоқаларни узди

Жазоир бунга БААнинг провокацион ҳаракатлари сабаб бўлганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"