Ўзбекистон

Филиппинда паромдаги ёнғинда 35 киши ҳалок бўлди

Ёнган паромдан 30 кишининг жасади топилди. Қутқарувчилар кемага кириб, қидирув ишларини давом эттирмоқда.

Филиппинда паромдаги ёнғинда 35 киши ҳалок бўлди

Филиппинда ёнган паромдан 30 кишининг жасади топилди. Шу билан ҳодисада ҳалок бўлганлар сони 35 нафарга етди. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

 

Қутқарувчилар кучли тутун ва юқори ҳарорат сабаб бир неча кун кира олмаган кемага ёнғин ўчирилгач, илк бор кирган. Ҳодиса жойидан 30 кишининг жасади олиб чиқилган.

 

Расмийларга кўра, паромда ёнғин чиққан вақтда 130 нафардан ортиқ одам бўлган. Жума куни эрталаб 43 киши қутқарилгани, 84 киши эса бедарак йўқолгани маълум қилинган.

 

Соҳил қўриқлаш хизмати тарқатган суратларда паром ичидаги ётоқ жойлари бутунлай ёниб, металл ва кулга айлангани кўринади. Айрим суратларда куйган қолдиқлар орасидан инсон скелетига ўхшаш қолдиқлар ҳам акс этган.

 

Омон қолган йўловчилардан бири ёнғин дастлаб оз миқдордаги тутундан бошланганини, бироқ бир неча сония ичида кучли алангага айланганини айтди. Унинг сўзларига кўра, у ва бошқа йўловчилар қутқарилгунига қадар қарийб икки соат денгизда сузиб турган.

 

Ёнғин сабаби ҳозирча аниқланмаган. Филиппин Денгиз саноати бошқармаси тирик қолганларнинг кўрсатмаларига таяниб, кемада кетма-кет иккита портлаш овози эшитилгани ва шундан кейин ёнғин бошланганини билдирди.

 

330 кишига мўлжалланган паром 20 соатдан ортиқ давом этган сафар якунига яқинлашиб, шимолий Палаван провинциясидаги машҳур сайёҳлик маскани Корон томон кетаётган бўлган. Кемада бешта мотоцикл, электромобиль, форклифт, пикап ва бошқа юклар ҳам бўлган.

 

Ҳодиса Филиппинда сўнгги даврдаги навбатдаги йирик денгиз фожиаси бўлди. Январь ойида 300 нафардан ортиқ одам бўлган йўловчи кемаси мамлакат жанубидаги Сулу провинцияси томон йўлда чўкиб кетган ва 60 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.