Ўзбекистон

Миллий музей Марказий Осиёдаги энг йирик маданий лойиҳалардан бирига айланиши шубҳасиз — Саида Мирзиёева

Музейнинг меъморий концепцияси нуфузли Прицкер мукофоти соҳиби Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилган.

Миллий музей Марказий Осиёдаги энг йирик маданий лойиҳалардан бирига айланиши шубҳасиз — Саида Мирзиёева

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида барпо этилаётган янги Ўзбекистон Миллий музейи қурилиш жараёни билан танишди.

 

Музейнинг меъморий концепцияси жаҳоннинг энг машҳур архитекторларидан бири, нуфузли Прицкер мукофоти соҳиби Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилган.

 

Саида Мирзиёеванинг ёзишича, Тадао Андонинг лойиҳаси бўйича бунёд этилган музей ва маданий масканлар Япония, Европа ҳамда АҚШда юксак қадрланади. Унинг меъморий услуби чизгиларининг соддалиги ва аниқлиги, макон ва ёруғлик уйғунлигига ўзига хос ёндашуви билан дунёга танилган.

 

“Миллий музей Марказий Осиёдаги энг йирик маданий лойиҳалардан бирига айланиши шубҳасиз. Бу даргоҳда кўргазма заллари, кутубхона, реставрация лабораториялари ва таълим майдонлари ўрин олади”, дея ёзди Саида Мирзиёева.

 

Президент администрацияси раҳбарининг қайд этишича, мамлакатдаги ана шундай тарихий аҳамиятга молик лойиҳалар устида дунё миқёсидаги меъморлар ишлаши жуда муҳим бўлиб, улар барпо этган объектлар узоқ йиллар давомида халққа хизмат қилади, тарих ва маданий мероснинг ажралмас қисмига айланади.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.