Жаҳон

Жазоир БАА билан дипломатик алоқаларни узди

Жазоир бунга БААнинг провокацион ҳаракатлари сабаб бўлганини билдирди.

Жазоир БАА билан дипломатик алоқаларни узди

Жазоир Ташқи ишлар вазирлиги 10 сентябрь, пайшанба куни БАА билан дипломатик алоқаларни узганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Вазирликка кўра, Абу-Дабининг ҳаракатлари эндиликда “мақбул ёки чидаб бўладиган даражадан ошиб кетган”. Жазоир икки томонлама муносабатларни сақлаб қолиш учун “барча имкониятларни ишга солиб бўлганини” билдирган.

 

БАА элчиси Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилиб, унга Жазоирнинг қарори ҳақида маълум қилинган. Дипломатик вакилга қарорни бажариш учун 48 соат вақт берилган.

 

Жазоирнинг баёнотидан кўп ўтмай, БАА президенти дипломатик маслаҳатчиси Анвар Гаргаш Х тармоғида дипломатик муносабатлар “жумбоқлар ва изоҳ талаб қиладиган ишоралар”га эмас, балки “рационаллик, мулоқот ва манфаатларнинг аниқлиги”га асосланиши кераклигини айтди. У Жазоирни бевосита тилга олмаган.

 

Қайд этилишича, сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги муносабатларда кескинлик кучайган. Жазоир ОАВлари БААни кескин танқид қилиб, уни минтақада келишмовчиликлар келтириб чиқаришга уринишда айблаб келган.

 

Reuters ёзишича, Жазоир ва БАА қатор минтақавий масалаларда ҳам турлича позицияни эгаллайди. Жазоир Исроил билан муносабатларни нормаллаштиришга қарши. БАА ҳамда Жазоирнинг минтақадаги рақиби Марокаш эса 2020 йилда АҚШ воситачилигида тузилган “Иброҳим келишувлари” доирасида Исроил билан дипломатик алоқалар ўрнатган.

 

Шунингдек, икки давлат Ғарбий Саҳрои Кабир масаласида ҳам қарама-қарши позицияда. БАА Марокашнинг ушбу ҳудуд устидан суверенитетга эгалик қилиш ҳақидаги даъвосини қўллаб-қувватлайди ва у ерда консуллиги мавжуд. Жазоир эса мустақил Ғарбий Саҳрои Кабирни ташкил этишни кўзлаётган Полисарио фронтини қўллаб-қувватлайди.

 

Икки давлат манфаатлари Саҳел минтақасида ҳам тобора кўпроқ кесишмоқда. БАА сўнгги йилларда минтақадаги бир қатор ҳукуматлар билан алоқаларини кенгайтирган. Жазоирнинг жанубдаги айрим қўшнилари билан муносабатлари эса бир қатор ҳарбий тўнтаришлардан кейин кескинлашган.

 

Жазоир президенти Абделмажид Теббун ўтган йили мамлакатининг барча Форс кўрфази давлатлари билан муносабатлари илиқ эканини, фақат битта давлат бундан мустасно эканини айтганди. Бу баёнот БААга яширин ишора сифатида баҳоланган. У Саудия Арабистони, Қувайт, Уммон ва Қатар билан муносабатларни “қардошларча” деб таърифлаб, номини айтмаган давлатни Жазоирнинг ички ишларига аралашиш ва мамлакатни беқарорлаштиришга уринишда айблаган.

 

2026 йил февралида эса Жазоир БАА билан 2013 йил май ойида Абу-Дабида имзоланган ҳаво қатновлари тўғрисидаги келишувни бекор қилиш жараёнини бошлаган.

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Шу билан бирга, Россия қўшинларининг Украинага берган зарбалари бир нечта ҳудудда электр ва сув таъминотида узилишларга сабаб бўлди.

Бир ўйинда 53 та қизил карточка: футбол баҳси жанжалга айланди

Бир ўйинда 53 та қизил карточка: футбол баҳси жанжалга айланди

Бунгача энг кўп қизил карточкалар сони 36 та бўлган.

30,1 миллиард рубллик зарар: Украина Россиядаги Оzon омборига ҳужум қилди

30,1 миллиард рубллик зарар: Украина Россиядаги Оzon омборига ҳужум қилди

Компания айрим буюртмаларни бекор қилади, қолганларини эса бошқа омборлардан етказиб беради.

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Муҳсен Ризоий АҚШ Эроннинг шартларини тўлиқ қабул қилганидан кейингина бўғоз очилишини маълум қилди.

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

У сайлов кампаниясини Нью-Йорк мэри Зохран Мамдани қўллаган услубга яқин тарзда олиб борган.

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Бироқ янги ҳукуматни шакллантиришда араб партиялари билан ҳамкорлик масаласи мухолифат ичидаги асосий келишмовчилик бўлиб қолмоқда.

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Таҳдидлар сабаб айрим самолётлар захира аэропортларига қўнишга мажбур бўлди, бошқалари эса манзилига етиб боргач текширилди.

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Эрон давлат телевидениеси ядровий зарба берилган тақдирда аҳолининг қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида кўрсатмаларни намойиш этди.