Ўзбекистон

Туркияда одам савдоси ва фирибгарликда гумон қилинган ўзбекистонлик аёллар қўлга олинди

6 йил давомида фирибгарликда айбланиб қидирувдагиган аёл фуқароларни АҚШ ва Европага ишга юборишни ваъда қилиб, уларнинг пулларини ўзлаштирган.

Туркияда одам савдоси ва фирибгарликда гумон қилинган ўзбекистонлик аёллар қўлга олинди

 

Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида узоқ йиллардан буён қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Туркияда қўлга олиниб, мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда мамлакатнинг Истанбулдаги Бош консуллиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, улардан бири фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб, олти йил давомида қидирувда бўлган. У хорижда ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда фуқароларни АҚШ ва Европа давлатларида юқори маошли иш билан таъминлашни ваъда қилган.

 

Тергов маълумотларига кўра, у ушбу ваъдалар орқали фуқароларнинг ишончига кириб, катта миқдордаги маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган ҳамда уларни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаган. Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Шунингдек, Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) бўйича қидирувда бўлган яна бир фуқаро ҳам Туркия ҳудудида аниқланиб, Ўзбекистонга қайтарилган.

 

Масъул идоралар маълумотига кўра, ҳозирда ҳам Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида қидирувдаги бошқа шахсларни аниқлаш, ушлаш ва ватанга қайтариш бўйича тезкор-қидирув ҳамда процессуал тадбирлар давом эттирилмоқда.

custom img

Деновда собиқ ИИБ ходими 14 ёшгфа тўлмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда

Иш юзасидан дастлабки тергов якунланиб, айблов хулосаси билан жиноят иши судга юборилган.

custom img

Электрон кўтаргичлар нима учун ишламаяпти? — Метрополитен жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда метро бекатларидаги электрон пандуслар ишламаётгани ва ноқулайликлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

custom img

Нурафшон шаҳар ҳокими Илҳом Қиличхонов лавозимидан озод этилди

Аввалроқ, Президент видеоселектор йиғилишида ҳокимни тадбиркор муаммосини ҳал этишдаги сусткашлик учун йиғилишида танқид қилганди.

custom img

Тошкентда уй шароитида каннабис етиштирган шахс ушланди

Шунингдек, қўшни давлатдан контрабанда йўли билан наркотик олиб кириб ва Хоразмда сотиш учун олиб кетаётган наркосавдогар қўлга олинди.

custom img

Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқароларга тезкор эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилди.

custom img

Қурилиш соҳасида “сирли мижоз” усули жорий этилади

Ушбу тадбирлар ҳар чоракда камида бир марта ўтказилиши белгиланган.

custom img

Қашқадарёдаги 2,5 млрд сўмлик кўприк уч йил ичида яроқсиз ҳолга келгани айтилмоқда

Кўприкдаги муаммолар Қизил дарё ўзанининг чўкиши оқибатида юзага келган.

custom img

Аҳоли мурожаатлари вақтида кўриб чиқмаган 19 нафар амалдор ишдан олинди

Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини бузган ва камчиликларни бартараф этмаган 13 та вазирлик ҳамда идорага оид материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"