Ўзбекистон

Деновда собиқ ИИБ ходими 14 ёшга тўлмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда

Иш юзасидан дастлабки тергов якунланиб, айблов хулосаси билан жиноят иши судга юборилган.

Деновда собиқ ИИБ ходими 14 ёшга тўлмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда

 

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида ички ишлар органларининг собиқ ходими вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Денов тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимининг вояга етмаганлар масалалари бўйича собиқ инспектор-психологи A.Р.гa нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми (14 ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш), 129-моддаси 3-қисми (зўрлик ишлатиб ёки қўрқитиб 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уяциз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) ҳамда 206-моддаси 1-қисми (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Тергов органлари маълумотига кўра, иш юзасидан дастлабки тергов якунланиб, айблов хулосаси билан жиноят иши судга юборилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида ҳам вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий жиноят содир этганликда гумон қилинган ички ишлар ходими ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган эди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.