Ўзбекистон

Тошкентда уйида гивоҳвандлик ўсимликларини етиштирган шахс ушланди

Шунингдек, қўшни давлатдан контрабанда йўли билан наркотик олиб кириб ва Хоразмда сотиш учун олиб кетаётган наркосавдогар қўлга олинди.

Тошкентда уйида гивоҳвандлик ўсимликларини етиштирган шахс ушланди

 

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига алоқадор шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'га малум қилди.

 

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган ва муқаддам судланган фуқаро интернет орқали гиёҳвандлик воситаларини сотиш билан шуғулланиб келган. Унинг Мирзо Улуғбек туманидаги вақтинчалик яшаш хонадони кўздан кечирилганда гиёҳвандлик воситаси, 300 дона зип-пакет, изоленталар ҳамда электрон тарози аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

 

Дастлабки суриштирув жараёнида ушбу шахс Тошкент туманида жойлашган, онасига тегишли хонадонда гидропоника усулида гиёҳвандлик ўсимликларини етиштириб келаётгани маълум бўлган. Мазкур манзил кўздан кечирилганда 10 туп каннабис ўсимлиги, бир туп қуритилган гиёҳвандлик воситаси, шунингдек, уларни парваришлашда фойдаланилган махсус воситалар ва электрон тарози мусодара қилинган.

 

Яна бир ҳолатда, “Самарқанд–Хоразм” йўналишида ҳаракатланаётган Cоbalt автомашинаси Тупроққалъа тумани ҳудудида тўхтатилиб текширилган. Натижада автомашинада йўловчи сифатида кетаётган Ургут туманида яшовчи 2003 йилда туғилган шахсга тегишли 810 грамм опий моддаси борлиги аниқланган.

 

Терговга қадар текширувларда ушбу гиёҳвандлик воситаси қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб кирилгани ва Хоразм вилоятида сотиш мақсадида ташиб кетилаётгани маълум бўлган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, гумонланувчиларнинг эҳтимолий жиноий шерикларини аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.