Жаҳон

Пашинян сайловда ғалаба қозонди

Арманистондаги парламент сайловларида Пашинян партияси 50,07 фоиз овоз тўплаб, етакчилик мавқеини сақлаб қолди.

Пашинян сайловда ғалаба қозонди

 

Арманистонда бўлиб ўтган парламент сайловларининг дастлабки натижаларига кўра, Бош вазир Никол Пашинян бошчилигидаги “Фуқаролик шартномаси” партияси энг кўп овоз тўплади. Бу ҳақда News.am нашри хабар берди.

 

Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, бюллетенларнинг 94 фоизи қайта ишлангач, ҳукмрон сиёсий куч 50,07 фоиз овоз билан биринчи ўринни эгаллаган.

 

Иккинчи ўринда миллиардер Самвел Карапетян етакчилигидаги “Кучли Арманистон” иттифоқи 23,35 фоиз овоз билан қайд этилган.

 

Учинчи натижани эса Арманистоннинг собиқ президенти Роберт Кочарян бошчилигидаги “Арманистон” блоки кўрсатиб, сайловчиларнинг 9,96 фоиз қўлловига эришган.

 

Шунингдек, “Гуллаб-яшнаётган Арманистон” партияси 3,99 фоиз, “Бирлик қанотлари” партияси эса 2,28 фоиз овоз тўплаган.

Дастлабки натижаларга кўра, янги парламент таркибида учта сиёсий куч — “Фуқаролик шартномаси”, “Кучли Арманистон” ва “Арманистон” блоклари вакиллик қилиши кутилмоқда.

 

Маълумот учун, 7-июн куни бўлиб ўтган парламент сайловларида жами 18 та сиёсий партия ва блок иштирок этган. Қонунчиликка кўра, партиялар учун сайлов тўсиғи 4 фоиз, блоклар учун эса уларнинг таркибига қараб 8–10 фоиз этиб белгиланган.

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Ҳозирча таҳдидлар ортида ким тургани аниқланмаган, бироқ ҳодисалар Россияни Европадаги гибрид ҳужумларда айблаётган расмийларнинг хавотирларини кучайтирди.

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Демократлар Конгрессда назоратини қўлга киритгач, АҚШ президенти, унинг оиласи ва маъмурияти фаолиятини бир қатор йўналишларда текширишни режалаштирмоқда.

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

Нефть нархи ва давлат облигациялари даромадлилиги пасайди, жаҳон фонд бозорларидаги акциялар қиймати эса ошди.

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

Эрон олий раҳбари АҚШ сайловларидан кейин ҳам Вашингтоннинг Эронга нисбатан сиёсати ўзгармаслигини айтди.

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Россияга қарши чекловлар рўйхатига яна 254 та шахс ва ташкилот қўшилди.

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

2025 йилда мамалакатда 129 миллион банка, 2026 йилнинг биринчи ярмида эса қарийб 85,9 миллион банка энергетик ичимлик истеъмол қилинган.

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Унга кўра, қурувчилар нолинчи цикл тугамагунча уй-жойларни сотиши, улушли иштирок шартномаларини тузиши ва лойиҳаларни реклама қилиши мумкин эмас.

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Шу билан бирга, Россия қўшинларининг Украинага берган зарбалари бир нечта ҳудудда электр ва сув таъминотида узилишларга сабаб бўлди.