Ўзбекистон

Электрон кўтаргичлар нима учун ишламаяпти? — Метрополитен жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда метро бекатларидаги электрон пандуслар ишламаётгани ва ноқулайликлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Электрон кўтаргичлар нима учун ишламаяпти? — Метрополитен жавоб берди

 

Ижтимоий тармоқларда метро бекатларининг кириш ва чиқиш қисмларида ўрнатилган электрон кўтаргич қурилмалари (пандуслар) ишламаётгани ҳамда улардан фойдаланишда айрим ноқулайликлар мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан “Тошкент метрополитени” расмий изоҳ берди.

 

Қайд этилишича, сўнгги йилларда Тошкент метросидан фойдаланувчилар сони сезиларли даражада ошгани сабабли ҳаракатланишда имконияти чекланган шахслар ва кекса йўловчилар учун қулай шароит яратиш мақсадида метро бекатларида замонавий электрон кўтаргич пандуслари ўрнатилмоқда.

 

Мазкур лойиҳа Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси буюртмаси асосида амалга оширилмоқда. Қурилиш-монтаж ишлари эса “Технопарк” МЧЖ томонидан бажарилмоқда.

 

Ҳозирда ушбу пандусларни ўрнатиш, созлаш ва синовдан ўтказиш жараёнлари давом этмоқда. Шу сабабли қурилмалар ҳали тўлиқ ишга туширилмаган.

 

Метрополитен маълумотига кўра, пандусларни тез ва сифатли якунлаш бўйича масъул ташкилотларга бир неча бор расмий мурожаатлар юборилган. Шунингдек, бу масала Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда ҳам кўриб чиқилиб, тегишли топшириқлар берилган.

 

Таъкидланишича, электрон пандуслар ҳозирча “Тошкент метрополитени” балансига қабул қилинмаган бўлиб, барча техник ва қабул қилиш жараёнлари якунлангачгина улар корхона тасарруфига ўтказилиши режалаштирилган.

 

Шунингдек, ҳар бир пандус ёнида ундан фойдаланиш тартиби бўйича йўриқномалар ўрнатилаётгани маълум қилинган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.