Спорт

ЖЧ-2026: Испания Саудия Арабистонини йирик ҳисобда мағлуб этди

Мазкур баҳсда Ламин Ямал Жаҳон чемпионатидаги ўзининг илк голини урди.

ЖЧ-2026: Испания Саудия Арабистонини йирик ҳисобда мағлуб этди

Жаҳон чемпионати H гуруҳи 2-туридан ўрин олган Испания ва Саудия Арабистони ўртасидаги баҳс якунланди. 

 

Учрашувда испанлар тўлиқ устунлик намойиш этиб, рақибини 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Ҳисоб 11-дақиқада Ламин Ямал томонидан очилган бўлса, Микел Оярзабал 21 ва 24-дақиқаларда кетма-кет гол уриб, биринчи бўлимдаёқ жамоасига қулай устунликни тақдим этди. 

 

Иккинчи бўлим бошида эса Саудия Арабистони ҳимоячиси Ҳассан Ал-Тамбакти ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва якуний ҳисобни ўрнатди. 

 

Мазкур ғалабадан сўнг Испания очколари сонини 4 тага етказиб олди ва гуруҳдан чиқиш масаласини деярли ҳал қилди, Саудия Арабистони эса кейинги сўнги тур олдидан қийин ҳолатда қолди. 1 очкога эга саудияликлар 3-турда Кабо-Вердига қарши майдонга тушади.

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

Бунга молиявий можаро ва мухлисларнинг муносабати сабаб бўлгани айтилмоқда.

Роналду терма жамоадан четлатилди: унга нисбатан интизомий иш очилди

Роналду терма жамоадан четлатилди: унга нисбатан интизомий иш очилди

Ҳозирча унга нисбатан якуний жазо белгиланмаган.

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Футболчининг ўзи ҳам федерация белгилайдиган жазони қабул қилишга тайёрлигини билдирган.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.