Ўзбекистон

Сирдарё ирмоқларидаги ҳар иккинчи балиқ танасида микропластик борлиги аниқланди

Олимлар ифлосланишнинг асосий манбаи сифатида тўқимачилик саноатидан чиқаётган микротолалар ва оқова сувларни тозалаш тизимларининг етарли самарадорликка эга эмаслигини кўрсатмоқда.

Сирдарё ирмоқларидаги ҳар иккинчи балиқ танасида микропластик борлиги аниқланди

Сирдарё ирмоқлари — Чирчиқ ва Қорадарё дарёларида ўтказилган илмий тадқиқот давомида ўрганилган балиқларнинг 60,7 фоизи организмида микропластик заррачалар аниқланди. Тадқиқот Россиядаги Томск давлат университети, Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институти ҳамда Андижон давлат университети олимлари ҳамкорлигида олиб борилди.

 

 

Олимлар турли турларга мансуб 61 та балиқни таҳлил қилган. Натижаларга кўра, ҳар бир балиқ организмида ўртача 2,61 та микропластик заррача мавжуд бўлиб, уларнинг умумий массаси 11,5 микрограммни ташкил этган. Ҳисоб-китобларга кўра, ҳар бир килограмм балиқ вазнига ўртача 86,3 та микропластик заррача тўғри келади. Тадқиқот яна бир муҳим хулосани кўрсатди: балиқ қанча йирик бўлса, унинг организмида шунча кўп микропластик тўпланади.

 

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, аниқланган заррачаларнинг деярли барчаси қадоқлаш материаллари бўлаклари эмас, балки жуда майда синтетик толалардан иборат. Қорадарёда аниқланган микропластикнинг 89,7 фоизи, Чирчиқда эса 93 фоизи айнан микротолалардир.

 

Томск давлат университетининг Атроф-муҳитдаги микропластикни тадқиқ этиш маркази директори Юлия Франкнинг айтишича, бунга Ўзбекистаги ривожланган тўқимачилик саноати ва оқова сувларни тозалаш иншоотларининг бундай толаларни тўлиқ ушлаб қола олмаслиги сабаб бўлмоқда.

 

Лаборатория таҳлиллари давомида балиқлар организмида пластикнинг 15 тури аниқланди. Улар орасида полиэтилентерефталат (ПЕТ), полипропилен (ПП) ва полиамид (ПА) энг кўп учраган. Шунингдек, тўқимачилик саноатида кенг қўлланадиган ярим синтетик вискоза толалари ҳам топилган.

 

Тадқиқотчилар полимерларнинг кимёвий хавфлилик индексидан (ПҲИ) фойдаланган ҳолда экологик хавфни ўртача даражада деб баҳолади. Бироқ полиакрилонитрил (ПАН), полиуретан (ПУР) ва поливинилхлорид (ПВХ) каби айрим пластик турларининг мавжудлиги хавфни ошириши мумкин. Чунки ушбу моддалар таркибидаги мономерлар канцероген, мутаген ва аллергик хусусиятларга эга.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, микропластик балиқларга ҳам жисмоний, ҳам кимёвий зарар етказади. Қаттиқ синтетик толалар овқат ҳазм қилиш тизимини шикастлаши, иштаҳани пасайтириши ва ривожланишни секинлаштириши мумкин. Пластик таркибидаги кимёвий моддалар эса балиқларнинг эндокрин ва иммун тизими фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.

 

Тадқиқот давомида микропластикнинг балиқ тури, жинси ёки озиқланиш хусусиятига боғлиқ эмаслиги аниқланди. У йиртқич ҳам, ҳаммахўр балиқлар организмида ҳам учрайди. 

 

Шунингдек, дарё тубидаги чўкиндилар сув қатламига нисбатан кучлироқ ифлослангани маълум бўлди. Олимларнинг фикрича, бу пластик заррачалар узоқ вақт давомида сув ҳавзаларида сақланиб, озиқ занжири орқали бошқа тирик организмларга ҳам ўтишини англатади.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.