Ўзбекистон

Ўзбекистонликлар 5 ойда соғлиқни сақлаш хизматларига 9,1 трлн сўм сарфлади

Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,7 фоизга ошган.

Ўзбекистонликлар 5 ойда соғлиқни сақлаш хизматларига 9,1 трлн сўм сарфлади

2026 йилнинг январь–май ойларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 9,1 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

 

Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,7 фоизга ошган.

 

Соғлиқни сақлаш хизматлари таркибида 16,8 фоизи тиббий амалиёт ва стоматология хизматлари, 20 фоизи шифохона муассасалари хизматлари, 63,2 фоизи эса бошқа турдаги хизматлар ҳиссасига тўғри келган.

 

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, бу ерда соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажми 4,2 триллион сўмни ташкил этган. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (862,1 млрд сўм), Самарқанд вилояти (694,1 млрд сўм), Фарғона вилояти (593 млрд сўм) ва Андижон вилояти (428,9 млрд сўм) жойлашган.

 

Шунингдек, Наманган вилоятида 415 млрд сўмлик, Бухоро вилоятида 353,9 млрд сўмлик, Хоразм вилоятида 335,9 млрд сўмлик, Қашқадарё вилоятида 332,7 млрд сўмлик, Сурхондарё вилоятида 238,4 млрд сўмлик, Жиззах вилоятида 221,3 млрд сўмлик, Сирдарё вилоятида 169,7 млрд сўмлик, Қорақалпоғистон Республикасида 158,6 млрд сўмлик ҳамда Навоий вилоятида 157,9 млрд сўмлик соғлиқни сақлаш хизматлари кўрсатилган.

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Фермерлар кенгаши ҳоким фермерларга босим ўтказгани ҳақидаги хабарлар ортидан мурожаат йўллаган.

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Фирибгарлар кассаларда чипта қолмаганини айтиб, йўловчиларга уларни бир неча баробар қиммат нархда таклиф қилмоқда.

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

Шунингдек, Фуқаролик авиацияси агентлиги кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлди.

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Қиз Туркияга ўқиш баҳонасида олиб борилган.

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Электрон кўтаргичлар бўйича масъул ташкилотларга мурожаатлар юборилган.

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

Банклар барча карталардаги жами қолдиқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмидан камайиб кетишига йўл қўймаслиги керак.

Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–июнь ойларида 92,3 мингта никоҳ қайд этилди.