Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қатарга ташрифи кутилмоқда

Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи собиқ амирнинг вафоти муносабати билан ўтказиладиган таъзия маросимларида иштирок этиш мақсадида режалаштирилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қатарга ташрифи кутилмоқда

 

Президент Шавкат Мирзиёев яқин кунларда Қатар Давлатининг собиқ амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний вафоти муносабати билан таъзия билдириш мақсадида Доҳа шаҳрига ташриф буюриши кутилмоқда.

 

Қатарнинг собиқ амири, мамлакатнинг замонавий тараққиётига асос солган давлат арбобларидан бири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний 74 ёшида вафот этди. Маълум қилинишича, у 12 июль куни ҳаётдан кўз юмган.

 

Собиқ амирнинг вафоти муносабати билан Қатарда 13 июлдан бошлаб тўрт кунлик миллий мотам эълон қилинган. Ушбу даврда давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари фаолияти тўхтатилади, мамлакат бўйлаб давлат байроқлари ярим устунга туширилади.

 

Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Қатар Давлати амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга отаси — собиқ амир Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллаган эди.

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Ўзбекистон ва АҚШнинг ушбу компанияси кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистондаги илк интеграциялашган АЭС қурилиши, мутахассислар тайёрлаш ва атомчилар шаҳарчасини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТ Бош директори болалар онкологияси соҳасидаги етакчилиги ва болалар саломатлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Биринчи хонимига халқаро мукофотни топширди.

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Ашхободдаги мулоқотда Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Ўзбекистон ҳар бир Америка компанияси билан бевосита мулоқот ўрнатишни режалаштираётганини билдирди.

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Унга Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилди.

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

АҚШ Давлат котибининг айтишича, юзлаб Америка компаниялари Ўзбекистонга узоқ муддатли ҳамкорлик учун келган.

“АҚШ Давлат котибининг илк ташрифи Самарқандда ўтаётгани рамзий маънога эга” — Саида Мирзиёева

“АҚШ Давлат котибининг илк ташрифи Самарқандда ўтаётгани рамзий маънога эга” — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева ва Марко Рубио Самарқанддаги Регистон майдонига ташриф буюрди.