Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 48 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

18–20 июль кунлари мамлакатга жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши давом этади.

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 48 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

 

«Ўзгидромет» Ўзбекистон ҳудудида аномал иссиқ об-ҳаво сақланиб қолиши ва айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 48 даражагача кўтарилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

 

Маълум қилинишича, 18–20 июль кунлари мамлакат ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши давом этади. Республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати 43–45 даража, жанубий ва чўл ҳудудларида эса айрим жойларда 46–48 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

 

Шунингдек, республика бўйича шамол тезлиги 13–18 м/с, айрим ҳудудларда эса 20–22 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

 

Аввал хабар қилинганидек, мамлакат ҳудудига 13 июлдан бошлаб жанубдан кириб келган иссиқ ҳаво оқимлари фонида электр энергияси истеъмоли тарихий рекорд даражага етди. Жазирама сабаб айрим ҳудудларда мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилди, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида оғир юк автомобиллари ҳаракатига вақтинчалик чекловлар жорий этилди.

 

Шунингдек, Меҳнат инспекцияси иш берувчиларга жазирама шароитида очиқ ҳавода олиб бориладиган ишларни куннинг энг иссиқ вақтида қисқартириш ёки тўхтатиш, ходимларни ичимлик суви, сояли дам олиш жойлари ҳамда иссиқдан ҳимояловчи махсус кийимлар билан таъминлаш зарурлигини эслатган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 48 даражагача кўтарилиши кутилмоқда | Zamon.uz