Ўзбекистон

Ўзбекистонда электр истеъмоли янги рекорд ўрнатди: ёзги кўрсаткич қишки максимумдан ҳам ошди

Электр энергияси истеъмоли 284 млн кВт·соатга етиб, ёзги ва қишки рекордларни ортда қолдирди.

Ўзбекистонда электр истеъмоли янги рекорд ўрнатди: ёзги кўрсаткич қишки максимумдан ҳам ошди

 

Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли бўйича янги рекорд қайд этилди. Ёзги суткалик истеъмол ҳажми илк бор қиш мавсумидаги тарихий максимумдан ҳам ошди.

 

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 2026 йил 14 июль куни мамлакат ягона энергетика тизимида суткалик электр энергияси истеъмоли 284 миллион кВт·соатни ташкил этган. Мазкур кўрсаткич 13 июль куни қайд этилган ёзги рекорддан 5,4 миллион кВт·соатга (1,94 фоиз), шунингдек, 24 январда қайд этилган қишки максимумдан 1 миллион кВт·соатга юқори бўлган.

 

Шу куни электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ҳам рекорд даражага етиб, 287,3 миллион кВт·соатни ташкил этган. Бу қиш мавсумидаги энг юқори ишлаб чиқариш ҳажмидан 9,7 миллион кВт·соатга (3,49 фоиз) кўпдир.

 

Вазирлик маълум қилишича, юқори юклама даврида электр таъминоти барқарорлигини сақлаш мақсадида авария-таъмирлаш бригадалари кучайтирилган тартибда ишламоқда. Хусусан, Тошкент шаҳрининг айрим туманлари ҳамда Қашқадарё вилоятида шамол оқибатида юзага келган носозликлар тезкор бартараф этилган.

 

Айни пайтда ҳудудларда электр станциялари, подстанциялар, трансформатор пунктлари ва электр узатиш тармоқларини модернизация қилиш ҳамда қувватини ошириш бўйича режали ишлар давом эттирилмоқда.

 

Энергетика вазирлиги айрим ҳудудларда юқори юклама сабаб электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкинлигини билдириб, фуқароларни электр энергиясидан оқилона фойдаланишга чақирди. Хусусан, кондиционерларни 24–26°С ҳароратда ишлатиш ва уларнинг фильтрларини мунтазам тозалаб туриш тавсия этилган.

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Декабрга қадар иш жойидаги тазйиқ ва камситишлар ҳақида аноним хабар бериш имконини берувчи портал ишга туширилиши режалаштирилган.

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Маълум бўлишича, ҳайдовчи бошқа автомашинага йўл бермаганлиги оқибатида тўқнашиб, унга 54 млн сўм моддий зарар етказган.

Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди

Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди

Шу тариқа суд қарори ижроси тўлиқ таъминланган.

Саида Мирзиёева Туркия  Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия Президенти билан учрашди

Мулоқотда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Нилуфар Аллабергенова ушбу тайинловга қадар Яккасарой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Эрта никоҳга қарши жазо кучайтирилди: жарималар 50 БҲМгача ошди

Эрта никоҳга қарши жазо кучайтирилди: жарималар 50 БҲМгача ошди

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун билан эрта никоҳ ва никоҳ тузиш тартибини бузганлик учун жарималар оширилди.

Тиланчилик учун жарима ошди: айрим ҳолатларда қамоқ ҳам қўлланади

Тиланчилик учун жарима ошди: айрим ҳолатларда қамоқ ҳам қўлланади

Тиланчилик ва одамларни ушбу фаолиятга жалб қилиш учун жазоларни кучайтирилди.

Фарзанд тарбиясидаги масъулиятсизлик: ота-оналарни қандай жазо кутмоқда?

Фарзанд тарбиясидаги масъулиятсизлик: ота-оналарни қандай жазо кутмоқда?

Ўзбекистонда болаларни тарбиялаш мажбуриятини бажармаган ота-оналар учун жазо кучайтирилди.