Ўзбекистон

Жазирама сабаб Сурхондарёда юк машиналари ҳаракати чекланади

Чекловлар жазирама иссиқ туфайли асфальт қопламаси шикастланишининг олдини олиш мақсадида жорий этилмоқда.

Жазирама сабаб Сурхондарёда юк машиналари ҳаракати чекланади

 

Сурхондарё вилоятида ўта иссиқ об-ҳаво сабаб оғир юк автомобиллари ҳаракатига вақтинчалик чеклов жорий этилади.

 

Вилоят ҳокимлиги маълум қилишича, жазирама ҳаво шароитида автомобиль йўллари қопламасини сақлаш ҳамда уларнинг муддатидан олдин шикастланишининг олдини олиш мақсадида оғир юк транспорти ҳаракати вақтинча чекланади.

 

Гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, вилоятда кундузи ҳаво ҳарорати 42–44°С, айрим ҳудудларда эса ундан ҳам юқори даражага кўтарилмоқда. Бундай шароитда асфальт қопламаси ҳарорати 70–80°С гача етиши натижасида йўлларнинг юк кўтариш қобилияти пасайиб, оғир транспорт воситалари таъсирида деформациялар юзага келиши мумкин.

 

Шу муносабат билан Термиз шаҳри, туман марказлари ҳамда уларни боғловчи умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида оғир юк автомобилларининг ҳаракати ҳар куни соат 10:00 дан 19:00 гача вақтинча чекланади.

 

Вилоят ҳокимлиги ҳайдовчилар ҳамда юк ташувчи корхона ва ташкилотлардан белгиланган чекловларга қатъий амал қилиш, юк ташиш вақтларини олдиндан режалаштиришни сўради.

 

Қайд этилишича, мазкур чоралар йўл инфратузилмасини асраш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда автомобиль йўлларининг хизмат муддатини узайтиришга хизмат қилади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.