Ўзбекистон

Аномал иссиқ тез ёрдам чақириқларини кескин оширмади — ССВ

Жазирама кузатилган сўнгги тўрт кун давомида республика бўйича 166 мингдан ортиқ чақириқ келиб тушган.

Аномал иссиқ тез ёрдам чақириқларини кескин оширмади — ССВ

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво шароитига қарамай, тез тиббий ёрдам хизматига келиб тушаётган чақириқлар сонида кескин ўсиш қайд этилмади.

 

Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Ғафуровнинг маълум қилишича, иссиқ ҳавода юрак-қон томир, нафас йўллари ва қандли диабет каби сурункали касалликларга чалинганлар, шунингдек, кексалар, ҳомиладор аёллар ҳамда болалар хавф гуруҳига киради. Шу боис мазкур тоифадаги фуқаролар саломатлигини мунтазам назорат қилиш муҳим аҳамият касб этади.

 

Қайд этилишича, аномал иссиқ кузатилган сўнгги тўрт кун давомида республика бўйича «103» хизматига жами 166 минг 726 та чақириқ келиб тушган. Барча мурожаатлар белгиланган тартибда қабул қилиниб, беморларга ўз вақтида тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

 

Вазирликка кўра, 9–12 июль кунлари билан таққослаганда, жазирама даврида мурожаатлар сонида сезиларли ўсиш кузатилмаган. Бу ҳолат аҳолига оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали иссиқ об-ҳавода амал қилиниши лозим бўлган эҳтиёт чоралари юзасидан берилган тавсиялар самара бергани билан изоҳланмоқда.

 

Мутахассислар фуқароларга куннинг энг иссиқ вақтларида заруратсиз ташқарига чиқмаслик, етарли миқдорда сув истеъмол қилиш, ёғли ва шўр таомларни чеклаб, енгил ҳазм бўладиган овқатларни истеъмол қилишни тавсия этди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"