Ўзбекистон

“Райҳон” миллий таомлар ресторани эгаси 8 йилга қамалди

У Жиноят кодексининг иккита моддаси бўйича жавобгарликка тортилган.

“Райҳон” миллий таомлар ресторани эгаси 8 йилга қамалди

 

Наманган вилояти Поп туманида кўриб чиқилган жиноят иши бўйича “Райхон оилавий миллий таомлари” таъсисчиси ҳамда яна олти нафар шахсга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов маълум қилди.

 

Жиноят ишлари бўйича Поп туман судида 1977 йилда туғилган, аввал судланмаган О.И. ҳамда яна олти нафар судланувчига оид жиноят иши кўриб чиқилган.

 

Суд ҳукмига кўра, барча 7 нафар судланувчи Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги), 227-моддаси (ҳужжатлар ва бошқа расмий белгиларни ноқонуний эгаллаш ёки яшириш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш ва улардан фойдаланиш) тегишли бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.

 

Суд ҳукмига асосан, О.И.га 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 62-моддасига мувофиқ, қамоқда сақланган муддати ҳисобга олиниб, жазо муддати 7 йил 11 ой 28 кун этиб белгиланди.

 

Қолган олти нафар судланувчига ҳам содир этган жиноятларининг оғирлиги ва иштироки даражасидан келиб чиқиб, турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

 

Шунингдек, жиноят иши доирасида етказилган моддий зарарни судланувчилардан солидар тартибда ундириш белгиланди.

 

Маълум қилинишича, биринчи инстанция суди ҳукми устидан қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда Наманган вилоят судининг апелляция ёки кассация инстанциясига шикоят ёки протест келтирилиши мумкин.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.