Ўзбекистон

Жиззахда уч нафар вояга етмаган қиз ҳовузда чўкиб, вафот этди

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Жиззахда уч нафар вояга етмаган қиз ҳовузда чўкиб, вафот этди

Жиззах вилояти Мирзачўл туманида уч нафар вояга етмаган қизнинг сунъий ҳовузда чўкиб вафот этгани юзасидан терговга қадар текширув бошланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновга таяниб, "Дарё" хабар берди.

 

Қайд этилишича, ҳодиса 17 июль куни соат 13:00 атрофида туманнинг “Пахтазор” маҳалласида жойлашган фермер хўжалиги ҳудудида содир бўлган. Томчилатиб суғориш тизими учун қазилган сунъий ҳовузга чўмилиш мақсадида тушган уч нафар қиз чўкиб кетган. Уларнинг икки нафари 17, яна бири эса 15 ёшда бўлган.

 

Марҳумаларнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Дастлабки хулосага кўра, уларнинг ўлимига юқори нафас йўлларининг сув билан тўсилиши оқибатида юзага келган механик асфиксия сабаб бўлган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Мирзачўл тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Сўнгги ойларда республиканинг турли ҳудудларида сув ҳавзаларида чўкиш билан боғлиқ фожиали ҳодисалар содир бўлмоқда. Хусусан, Навоий вилоятининг Кармана туманида Зарафшон дарёсига чўкиб кетган уч нафар фуқаронинг жасади қидирув-қутқарув ишлари давомида 10 июль куни топилганди. Тошкентда Миллий гвардия ходими каналда чўкаётган аёлни қутқаришга уриниб, ҳалок бўлганди. Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида 42 ёшли фуқаро Қорадарё дарёсига тушиб кетгани оқибатида бедарак йўқолганди. Наманганда 18 ёшли, Бухорода 17 ёшли йигитлар ҳам сувда чўкиб, ҳалок бўлганди. Июнь ойи бошида Фарғона вилоятида эса фермер хўжалигидаги мембранали сув ҳавзасида ҳам бир киши чўкиш оқибатида вафот этганди.

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

120 дан ортиқ ҳолатнинг 39 тасига газ таъминоти идоралари ходимларининг алоқадорлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Эндиликда банклар, нотариал идоралар, аэропортлар ва бошқа ташкилотларда айрим ҳужжатларнинг электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Марказ 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга индивидуал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, таълим ва реабилитация хизматларини кўрсатади.

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

WHO Director-General’s Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти.

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Ҳудудлар бўйича имтиҳон ўринларини тақсимлаш мезонлари ва талаб юқори бўлган жойларда қўшимча имкониятлар яратиш масаласига изоҳ бериш сўралган.

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари болалар фаровонлигини таъминлаш учун ҳукуматлар, бизнес вакиллари, фуқаролик жамияти ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини қайд этди.

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

Фуқаро автомобилга урилганига қарамай, ҳаракатини давом эттирган, бироқ ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Йўловчилар тўпланишини камайтириш учун поездлар ҳаракати интервалларини қисқартириш чоралари кўрилмоқда.