Жаҳон

Россияда мигрантларни депортация қилиш асослари кенгайтирилди

Депортация қўлланилиши мумкин бўлган моддалари сони 22 тадан 45 тага етказилди.

Россияда мигрантларни депортация қилиш асослари кенгайтирилди

 

Россия Давлат Думаси чет эл фуқароларини депортация қилиш учун асос бўладиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар рўйхатини кенгайтирувчи қонунни иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди.

 

Янги қонунга мувофиқ, депортация қўлланилиши мумкин бўлган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс моддалари сони 22 тадан 45 тага етказилди.

 

Эндиликда қуйидаги ҳуқуқбузарликлар ҳам депортация учун асос бўлиши мумкин:

  • миллат, дин ёки жинсга кўра камситиш;

  • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик;

  • майда безорилик;

  • митинг ва оммавий тадбирлар қоидаларини бузиш;

  • йўлларни тўсиб қўйиш;

  • гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш;

  • тақиқланган рамзларни тарғиб қилиш;

  • Россия Қуролли кучлари обрўсига путур етказиш;

  • Россияга нисбатан санкциялар жорий этишга чақириқлар.

 

Шунингдек, хорижий агентлар фаолияти қоидаларини бузиш, фавқулодда ҳолат режимини бузиш ҳамда номақбул деб топилган ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш ҳам депортация учун асослар қаторига киритилган.

 

Қонун билан бирга, мамлакатга кириш қоидаларини бузиш ва ноқонуний меҳнат фаолияти учун белгиланган жарималар ҳам оширилмоқда. Минимал жарима миқдори 2 минг рублдан 4 минг рублгача кўтарилади.

 

Бундан ташқари, қонунга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган чет эл фуқаролари эндиликда депортациядан қочиш учун оилавий аҳволи ёки Россияда узоқ муддат яшаганини асос сифатида кўрсата олмайди.

 

Давлат Думаси, шунингдек, ҳар қандай судланганлик ҳолатига эга бўлган чет эл фуқароларига Россия фуқаролиги, яшаш гувоҳномаси ёки вақтинчалик яшаш рухсатномасини беришни тақиқловчи қонунни ҳам қабул қилди. Мазкур чеклов қочқинлар ва сиёсий бошпана олган шахсларга татбиқ этилмайди.

 

Қонун расмий эълон қилинганидан 90 кун ўтиб кучга киради.

Европада электр энергияси нархи кескин ошди: бир мегаватт-соат 600 евродан қимматлашди

Европада электр энергияси нархи кескин ошди: бир мегаватт-соат 600 евродан қимматлашди

Европада шамолсиз ва булутли об-ҳаво сабаб қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш камайди.

Ғазода қум уюми чодирлар устига қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Ғазода қум уюми чодирлар устига қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир оқибатида юз берган ҳодиса Дайр ал-Балаҳ шаҳри жанубидаги кўчирилган оилалар лагерида содир бўлган.

“Сингапурни фабрикаларсиз қура олмайман. Мен сеҳргар эмасман” — Садир Жапаров

“Сингапурни фабрикаларсиз қура олмайман. Мен сеҳргар эмасман” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти нефтни қайта ишлаш заводини ёпиш ҳақидаги мурожаатга жавоб берди.

Россиянинг саккизта ҳудудида мигрантлар таксичилик қила олмаслиги мумкин: ўзбекистонликларга таъсир қилиши мумкин

Россиянинг саккизта ҳудудида мигрантлар таксичилик қила олмаслиги мумкин: ўзбекистонликларга таъсир қилиши мумкин

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар фуқаролари бундан мустасно бўлади.

Хитойда турар-жой мажмуасида ёнғин: ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди

Хитойда турар-жой мажмуасида ёнғин: ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди

Ҳозирча ҳодиса сабаби маълум эмас.

Мисрда поездлар тўқнашди: етти киши ҳалок бўлди

Мисрда поездлар тўқнашди: етти киши ҳалок бўлди

Фожиа оқибатида 114 киши жароҳатланган.

“Украина бироз бошқача бўлади” — Трамп

“Украина бироз бошқача бўлади” — Трамп

АҚШ президенти Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик келишувидан сўнг Украина келажаги ҳақида гапирди.

Глобал ҳарорат яна кўтарилди: 2026 йил энг иссиқ иккинчи йил бўлиши мумкин

Глобал ҳарорат яна кўтарилди: 2026 йил энг иссиқ иккинчи йил бўлиши мумкин

Мутахассислар 2026 йилнинг 2024 йилдаги ҳарорат рекордини такрорлаши ёки янгилаши эҳтимолини 20 фоиз деб баҳоламоқда.